alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

Ангрендаги мактаб интернатда “Smart class” -“Ақлли” синфнинг очилиш тақдимоти



Жорий йилнинг 10 йил куни Ангрен шаҳрида жойлашган 34-сонли интернат мактабида Samsung “Ақлли” синфнинг илк тақдимоти бўлиб ўтди. 

alt

Ушбу тақдимот Samsung Electronics Central Eurasia компаниясининг иштимоий корпоратив маъсуллик дастури доирасидаги Ўзбекистонда Samsung Smart Shool таълим дастурини ишга тушириш асосида бўлиб ўтди. 
 
alt
 
“Samsung  компанияси томонидан тақдим этилган “Smart class”, яъни “ақлли” синф бу – янги жиҳоз ва ускуналар билан жиҳозланган алоҳида синф хонасидир. Улар ичига: махсус таъминот дастури билан ўзаро боғланган компьютер, 20 та планшет, интерфаол доска ва принтерлар киради”.
 

alt

alt

 
Ангрен шаҳрида жойлашган 34-сонли интернат мактабида биринчи маротаба очилган “Smart class”нинг тақдимоти катта ҳурсандчиликда ўтди деса муболаға бўлмайди. Ушбу муносабат билан  тақдимотга Ангрен шаҳрининг хокими Иброхимжон Рахманов шахсан ўзлари, шунингдек Samsung Electronics компаниясининг Ўзбекистондаги компанияси Бош раиси Гым Чан Ли, Samsung Electronics компаниясининг Ўзбекистондаги телекоммуникацион ва IТ маҳсулотларини ривожлантириш бўлими директори Шин Вунг Минлар иштирок этишди. 

alt
alt

 
Интернат мактабда жиҳозланган “Ақлли” синфда мактаб тарбияланувчилари бўлиб ўтган очиқ дарсда ўзларининг замонавий ускуналардан, планшетлардан фойдаланиш маҳоратларини, планшетда турли амаллар бажариш орқали Samsung компанияси вакилларига намойиш этдилар.
 
alt
 
Шу қаторда Samsung компанияси вакиллари ҳам ўқувчилар билан мулоқатда бўлиб, ушбу замонавий жиҳозлардан фойдаланишнинг баъзи сирларини ва унинг афзаллик тарафларини кўрсатиб ўтишди.

alt
 
Инновацион “Smart class” 34-интернат мактаби ўқувчилари ва ўқитувчиларига таълим бериш ва олиш вақтида кўпгина қулайлик ва имкониятлар яратади. Ўқув жараёнини такомиллаштириб, ўқувчиларнинг билм олишга қизиқишларини кучайтиради, компьютер саводларини оширади ва умуман билм даражалари юқори савияда бўлишига кўмак беради. 
 
alt
 
Samsung компанияси томонидан тақдим этилган бундай имконият 34-интернат мактаб тарбияланувчиларига прогрессив технологиялар ва ҳаётий реалликни тезроқ англаб етишларига ёрдам бериши шубҳасиздир.

Samsung компанияси вакилларининг айтишларича, инновацион “Smart class”ларда билм олиш  имконияти Ўзбекистоннинг бошқа ўқув даргоҳларида ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Компания вакиллари томонидан Samsung Smart Shool таълим дастури бўйича амалга оширилган бу хайрли ишдан 34-сонли интернат мактаби ўқитувчилари ва ўқувчилари биринчилардан бўлиб фойдаланиш имконига эга бўлдилар ва бундан жуда ҳам мамнун бўлиб, Samsung компанияси вакилларига ўзларининг чексиз миннатдорчиликларини билдириб қолишди. 

alt
 
Ушбу тақдимотда Ангрен шаҳрининг хокими Иброхимжон Рахмонов, Гым Чан Ли ва Шин Вунг Минларга шунингдек, ушбу хайрли ишнинг барча иштирокчиларига катта миннатдорчилик сўзларини айтиб ўтдилар. Икки тарафнинг ўзаро мулоқатида шунингдек, шаҳар хокими Samsung компанияси вакилларига ўзаро ҳамкорлик ишларини амалга ошириш таклифларини ҳам бериб, шаҳарнинг саноат ишлаб чиқариш имкониятлари билан таништириб, келажакдаги истиқболли ҳамкорликка умид боғлаб қолишларини айтиб ўтдилар.
 
alt
 
Тақдимот маросими Интернат мактаби директори Мирзаев Файзулло, ўқитувчилар ва тарбияланувчиларининг Samsung компанияси вакилларига катта ташаккурлари билан тугади.

Ушбу севинчли кун суратлар билан мухрланиб қўйилди. 
 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-07-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг