alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

“AVTOTEST 2.0” электрон ўқув қўлланмаси тақдимоти ўтказилди

Жорий йилнинг 12 декабр куни Тошкент Сингапур менежментини ривожлантириш институтида “AVTOTEST 2.0” электрон ўқув қўлланмасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда лойиҳа муаллифи Комил Алламжонов, аввал ОАВ вакиллари билан уюштирилган анжуманда, электрон ўқув қўлланма ҳақида, унинг яратилиш тарихи, инновацион ғоянинг яралишига туртки бўлган омиллар ва умуман лойиҳага оид кўпгина қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди.
 
Avtotest – ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун мўлжалланган мутлақо янги, қулай ва ўзига хос электрон ўқув дастур.

alt

Ушбу тадбирда миллий эстрадамиз юлдузлари латофатли Лола ва Dj Piligrim махсус меҳмон сифатида иштирок этиб, улар транспорт воситасини хавфсиз бошқариш ва йўлларда рўй берадиган бахтсиз ходисаларни сонини қисқартиришни тарғиб этувчи “Эзгу ният элчиси” бўлдилар.
 
alt
 
Эслатиб ўтиш жоизки, “AVTOTEST”нинг биринчи версияси ҳайдовчиларнинг “Йўл ҳаракати қоидалари” борасидаги саводларини янада мустаҳкамлашга, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун топшириладиган имтиҳонларга тайёрланишда ва билмларни мустаҳкамлашда кўмаклашувчи электрон ўқув қўланнама бўлиб, 2012 йилнинг 12 декабр куни оммага тақдим этилган эди. Шундан бери Ўзбекистондаги барча автомактабларда биринчи дастур муваффақиятли равишда фойдаланилиб келинмоқда.
Шу сабаблими, лойиҳа муаллифлари эришилган ютуқларда тўхталиб қолмай, иккинчи версия “AVTOTEST 2.0” ўқув қўлланмасини яратдилар. Иккинчи версия - “AVTOTEST 2.0” электрон ўқув қўлланмаси 276 соатлик ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ўзида 2000дан ортиқ 3D форматдаги видео-тренингларни қамраб олган. Электрон қўлланма тўртта: "Йўл ҳаракати қоидалари", "Автотранспорт воситаларининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш", "Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари" ҳамда "Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш" бўлимларидан иборат.  Дастурнинг инновацион жиҳати шундаки, у орқали анимациялар ёрдамида осон интерактив таълим олиш мумкин. Бундан ташқари, яқин кунларда дастурдан уйда, сафар вақтида ноутбук ёки планшет ёрдамида фойдаланиш имконияти яратилади ҳамда уяли алоқа телефонлари учун ҳам махсус иловани яратиш кўзда тутилган.
 
altalt
 
Расмий қисмдан сўнг, хонандалар ва лойиҳа муаллифи, суҳбатлашиши иштиёқида бўлган институт талабалари билан учрашдилар.
Лола ва Dj Piligrim барча талабаларни  “Юлдуз” дуэт қўшиқлари билан қутлашди.
 
alt

Талабалар ва лойиҳа муаллифи билан бўлган суҳбатда бошловчилик вазифасини Лола ва Dj Piligrim олиб боришди. Суҳбат ноанъанавий тарзда, ҳеч бир расмиятчиликсиз, жуда ҳам дўстона тарзда ўтди.
Дастур муаллифи талабалар билан очиқ-ойдин суҳбат олиб борди, талабаларнинг барча саволларига самимий тарзда жавоб берди. Қизиқувчан талабалар томонидан муаллифга бизнесда доимо риоя қиладиган қоидалари, қандай тарзда ўз ғояларини амалга ошириши, молиявий томонлар, муваффақиятнинг сири нимадалиги, ҳаттоки ўзлари ҳам “Йўл ҳаракати қоидаларини” қачондир бўзган ёки бўзмаганликлари борасидаги саволлар берилди.
Муаллиф бизнесда доимо ҳамкорлар билан ҳаққоний тарзда иш олиб бориш, ҳеч қандай ёлғон аралаштирмаслик, мақсад, орзу қилинган нарсанинг рўёбга чиқишига катта ишонч, ҳамкорлик қилаётган, ишлаётган инсонлар билан самимий бўлиш, одил мақсаднинг ва бизнеснинг пойдевори эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, дастур муаллифи талабаларга иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқлигини, исталган мақсадга вақатгина катта ҳохиш-истак ва тинимсиз меҳнат орқали эришиш мумкинлигини, инсонларга нима кераклигини тушуниш ва ички интуицияга қулоқ тутиш ҳам кераклиги тўғрисида айтиб ўтдилар. Инсонлар барча янгиликларни унчалик ҳуш кўрмасликларини ва қандайдур янги ғоянинг амалга ошишига тўсқинлик қилишлари табиий эканлигини, аммо бу бошлаган ишни охирига етказмаслик учун сабаб бўла олмаслигини бир неча бор айтиб ўтдилар.
 
alt
 
Талабалар, Комил Алламжонов, хаттоки Лола ва Dj Piligrim шунчалик қизиқарли суҳбатга киришиб кетишдики, қандай вақт ўтганлигини ҳам сезмадилар. Қизиқувчан талабалар томонидан берилган саволларнинг кети анча вақтгача узилмади.
Шунингдек, муаллиф ёшлигидан иккита орзуси бўлганлигини, яъни Гарвардда таълим олиш ва Forbes журнали муқоваларида бўлишни истаганлиги ва бу икки орзу ҳам амалга ошганлигини айтиб ўтди ва бу билан орзулар амалга ошиш мумкинлигини, фақатгина кучли хохиш ва интилиш кераклигини ўз мисолида талабаларга исботлаб берди.
Эслатиб зтамиз, Комил Алламжонов ва унинг инновацион маҳсулоти ҳақида 2014 йилнинг октябр ойида нуфузли Forbes USA журнали чоп этди. Forbes USA журналининг қайд этишича, “AvtoTest” лойиҳаси инновацион ёндашув ва долзарб муаммони ечишга ижтимоий йўналтирилганлиги билан ҳам келажаги порлоқдир.
Учрашувнинг энг кульминацион нуқтаси Комил Алламжонов томонидан иқтидорли талабаларга ўзларини намоён эта олишлари учун Avtotest асосида интерфаол ўйин яратиш учун “Энг яхши ғоя” танловини эълон қилганликлари  бўлди. Талабалардан қизиқарли ва янги ғояларни ташкилот электрон почтаси info@avtotest.net да кутиб қолишларини ва энг яхши ғоя эгасини 1 000 000 сўм пулли рағбатлантириш кутиб қолишини маълум қилдилар.
Ажойиб ва қизиқарли учрашув сўнггида Лола ва Dj Piligrim томонидан бир даста гўзал тароналар ижро этилди. 
 
alt
altalt

Шунингдек, муаллиф ва севимли хонандалар билан биргаликда талабалар ушбу учрашувни тарих зарварақалрига муҳрлаш учун Селфига тушишди. 

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-12-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг