alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

Дунёдаги энг бетакрор арчалар



ХХI асрда ҳеч бир нарса бир жойда турмаслиги аниқ. Янги йил байрамида ҳам инсонларни ўрмондан келтирилган катта арча билан лол қолдириш мушкул бўлиб қолган. Бугун сўз дунёдаги тиниб-тинчимаган инсонлар томонидан қилинган ажойиб ва креатив тарздаги байрам арчалари ҳақида боради. Демак, азизлар томоша қиламиз ва яқиндан танишамиз, ҳамда кўзларни қувонтирамиз. Ахир байрам арчаси бизни эртакларга етаклайди ва ҳуш кайфият бағишлайди. 



Брюсселдаги Hi-tech арчаси

 

 alt


Сиз кўриб турган Брюсселдаги бу арча Гранд-Пляс майдонида жойлашган бўлиб, бу металлик конструкция 24 метрни ташкил этади.


 

Каунасдаги Эко-арча

alt

Бу Эко-арча 40 000 та қайта ишлашга ташланган пластик бутилкалардан қилинган бўлиб, унинг баландлиги 13 метрни ташкил қилади. 



CD дискли арча 

alt

Ҳа, мавжуд нарсаларни уввол қилмасдан фантазияни ишга тушириб эскириб қолган дисклар ва кассеталардан рассом Томас Дейнингер ушбу арчани яратган. Ҳаттоки бу товланадиган арчани безатишнинг ҳожати ҳам йўқ. 
 


Дунёдаги энг катта арча


alt

Дунёдаги энг катта арча Италияга тегишли бўлиб, Инджино тоғи қиялигида улкан байрамона дарахт кўринишидаги инсталляция товланиб туради. Бу арча ҳар йили Рождество байрамига безатилади. Баландлиги 650 метрдан кўпроқ. 

 

Риодаги сузиб юрадиган арча 


alt
 
alt
 
Энг катта сузиб юрадиган арча эса Бразилияда жойлашган. Бу арча 542 тонна бўлиб, байрам кечаси 3 миллион ранг-баранг чироқлар ёнади. Бу арча 1996 йилдан бошлаб ўз чироқларини ҳар йили ёндиради. 


 

Сваровски кристалларидан қилинган арча 


alt
 
Бу гламур кўринишдаги арча Гон Конгда қад ростлаган. 18 метрли арча фақатгина кристаллардан ташкил топган.
 

 
 

Дўкон аравачаларидан қилинган арча 


alt
 
Дўкон аравачаларидан яратилган арча Санта Моникадаги савдо марказининг кўрки. 10 метрли гўзал арча 86 та металлик аравачалардан қилинган. 


 

LEGO арчаси 


alt

alt

11.5 баландликдаги арча LEGO ўйинчоқлари кубикларидан қилинган. Унинг яратилишига 600 мингта кубиклар сарфланган. У Лондандаги Сент-Панкрасда жойлашган.



Юмшоқ ўйинчоқлардан қилинган арча 


alt

Юмшоқ ўйинчоқлардан қилинган “муси-пуси” арчаси.



Венеция шишасидан қилинган арча


alt
 
Венецияда бир куни Венециянинг миллий ифтихори ҳисобланган ранг-баранг венеция шишасидан қилинган эксклюзив арча қад ростлаган. Баландлиги 8.5 метр, оғирлиги 3 тонна.
 

 

Сушили арча 


alt

Сушидан қилинган арча Японияда пайдо бўлган албатта. 



Картошкадан қилинган арча 


alt
 
Бу арчани Перу ва Лима талабалари қилганлар. Унинг яралишига 98 кг картошка сарфланган.


Ҳа азизлар Янги йил байрамига ҳам оз фурсат қолди. Байрам арчасини ясатиш вақти ҳам келди. Ўз уйингизга қандай кўринишдаги арчани безатишни ўйлаб қўйганмисиз? Агар ҳали бу ишни қилмаган бўлсангиз бугун сизга тақдим этган ажойиб кўринишдаги арчалардан илхомланиб сиз ҳам ўзингизнинг креатив кўринишдаги арчангизни яратинг.
 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-12-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг