alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

Дунёнинг турли давлатларидаги Қорбоболар Галереяси

 

Болалик давридаги барча орзуларимизнинг ушалиши сабабчиси ва энг меҳрибон, эътиборли қахрамони ким? Албатта Қорбобо! Бутун дунё болакайлари Янги йил арафасида ўз тилакларини рўёбга чиқариш илтимоси билан Қорбобога мактуб йўллайдилар. 
Аммо бу Қорбоболар бутун дунёда турлича номланади ва болажонлар уларни турлича атайдилар.

Эртакона байрам бўлган Янги йил байрами ва унинг севимли отахони Қорбобомиз турли давлатларда қандай аталиши билан танишамиз. 
 
 
alt


Қорбобонинг энг яқин қардошларидан бири бу  – Санта Клаус. У АҚШ ва Австралияда яшайди.

 
alt
 

Францияда эса Рождествонинг Отахони бўлмиш Пэр Ноэль яшайди. У жуда ҳам очиқкўнгил ва болажонларга совғалар улашади, ҳамда мўйнали қалпоқда ва устига йўловчи пўстинини кийиб олган чол Шаланд, у қулоқсиз болалар учун ўзи билан бирга хипчин олиб юради.

 
alt


Англияда эса доно Рождество отаси истиқомат қилади.

 
alt

 
Бельгия ва Польшада Авлиё Николай туради. Унинг изидан эса доим Қора Питер соядек юради. У шунчаки эмас балки қўлида катта совғаларга тўла қоп опичиб юради. Унинг ҳам қулоқсиз болажонлар учун хипчини тайёр ҳолда туради. 

 
alt


Италияда эса Санта Баббо Натталедан ташқари Бефана ҳам болаларга совға тарқатади. 

 
alt


Финляндияда эса совғалар улашиб юрувчи очиқ кўнгил отахонни Йоулупукки деб аташади. 

 
alt


Норвегияда эса меҳрибон Нисселар совға халтасини елкасига илиб олиб бахт улашадилар. 
 
 
alt

 
Ҳатто Басков мамлакатида ҳам ўзининг Қорбобоси бор, уни номи Олентцеро. 

 
alt

 
Шведларда эса Юлтомтен – букр чол ва Юлниссаар – меҳрибон митти одам. 

 
alt alt
 
 
Монголия кенгликларида эса Увлин Увгун сайр қиб юради. Унга эса ҳамроҳ Зазан Охин (Қорқиз). Яна бир болакай уларга эргашиб юради. У Шина Жила (Янги йил боласи).

 
alt


Энг яқин қўшниларимиздан бўлмиш Қозоқистонда эса Аёз ота бахт келтирувчи боболардан биридир.
 

alt

 
Ва, ниҳоят ўзимизнинг қадрдон ўзбек Қорбобомиз. 

 
 
alt

 
 
Хитойда сиз Қорбобога ўхшаш  Шо Хин билан танишишингиз мумкин. Эстонияда эса Йилувана, Японияда эса Қорбобонинг номи Одзи Сан, Камбоджада эса Жар Бобо. 
 
Албатта бу келтирилган рўйхатни тўлиқ деб бўлмайди, аммо барча болажонларни қизиқтирадиган, яъни бир кечада бутун дунёдаги болаларга Қорбобо қандай қилиб совға тарқатишга улгуради деган саволга жавоб тариқасида, унга унинг ҳамкасблари ёрдам беради деб айтишимиз мумкин. 

 
 
Шунингдек ўқинг:



Бутун дунёнинг ажойиб байрамона арчалари


Санта-Клаус рассомчилик шедеврларида



Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-12-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг