ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Таом

Рўзадор учун фойдали маҳсулотлар

373
0

Рўза баҳор ва ёз ойларига тўғри келган пайтда ифтор билан саҳарликгача бўлган вақт оралиғи узоқ бўлмайди. Бу эса ифторликда қабул қилинган таомлар ошқозонда етарлича ҳазм бўлиши бироз мушкул дегани. Шунинг учун ифторликда имкон қадар енгилроқ таомлар тановвул қилиш мақсадга мувофиқ.
Саҳарлик вужудингизни кундалик қувват билан таъминлайди. Шифокорлар саҳарликка мураккаб углеводли маҳсулотлар – дағал ундан тайёрланган нон, ёрмали шўрвалар, барра сабзавотлардан тайёрланган салатлар ва қуритилган меваларни истеъмол қилишни маслаҳат берадилар. 


Гўшт

alt
Гўштнинг фойдали хусусиятлари минераллар ва витаминларга бойлигида. Гўшт таркибида A, В, C, E витаминлари, шунингдек, кальций, фосфор, калий, натрий, магний, темир моддалари бўлиб, улар ортиқча клорияларни ёқиб, моддалар алмашинуви жараёнида қатнашади. Тиш, суяк ва мушак тўқималарини мустаҳкамлаб, қалқонсимон без фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Балиқ

alt
Балиқ юрак ва мияни ҳимояловчи омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, ҳар қандай парҳезда ўрнини ҳеч нарса боса олмайдиган маҳсулот. Кунига 80-90 грамми фойдали моддаларга тўйиш ва парҳез учун кифоя.

Тухум

alt
Тухум - диетологлар доимо тавсия қиладиган маҳсулот, чунки унда оқсил кўп ва калорияси кам. Тухум сариғининг таркибига мияни озиқлантирувчи асосий модда -  холин ва кўз учун фойдали лютеин киради.

Сут

alt
Сут юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлашга кўмаклашади ва юрак хуружи ҳамда инсульт хавфини камайтиради. Сут шунингдек қон босимини пасайтиришга ёрдам беради, шунинг учун у гипертониядан азият чекувчи кишилар учун зарур. Сут маҳсулотида мавжуд моддалар ошқозон ва ичак шиллиқ қавати регенерация жараёнларида қатнашади, шу билан бир қаторда, жиғилдон қайнашидан халос қилади.

Эрон хурмаси

alt
Эрон хурмаси – қанд манбаи ҳисобланади, шунингдек унда клетчаткалар, углеводлар, калий ва магний ҳам жуда кўп. 

Ёнғоқлар

alt
Кунига бир ҳовуч ёнғоқ истеъмол қилсангиз, сиз асабийлашишдан холи бўласиз. Ундаги фойдали ёғ кислоталари организмдаги холестерин миқдорини камайтиради. Ёнғоқ таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари, каротин, йод, калий, магний, темир моддаси, А1 ва Е витаминлари мавжуд.

Саҳар ва ифтор дастурхони турли хил таомлар билан тўлдирилиши мумкин. Аммо уни нафақат мазали қилиш, балки организмингиз учун фойдали қилишни унутманг.



 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-04-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг