ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Гўзаллик

Дефиле: Дилдора Қосимовадан Kashmir либослар намойиши

8866
0

Дизайнер Дилдора Қосимованинг Kashmir номли либослар намойиши 30 октябрь куни Бобур ресторанида бўлиб ўтди. Дизайнер Кашмирнинг нафис ва ҳушбўй ифоридан илҳомланган ҳолда ўз тўпламида, замонавий тенденциялар ва ўзбек матоларининг уйғунлашувига асосланган замонавий кўринишларни акс эттирган. 

 

Кашмир – қадим асрлардан буён Ҳиндистон, Хитой ва эрон-мусулмон дунёси билан кўприкни ҳосил этиб келган қадимий ер. Кашмир тарихи хилма-хил бўлиб, унда турли маданиятлар, динлар ва анъаналар уйғунлашган. Мазкур факт бу ҳудудни ҳар томонлама ўзгача эканлигини намоён қилади. Дилдоранинг мазкур либослар тўплами ҳам ана шундай.   ​


alt

Тўплам бахмал, атлас, тўр, тошлар ва трикотажга бой бўлди. Дизайнер дадиллик ила турли ҳил услубларни ва матоларни уйғунлаштирган. Образларни эса ёпинчиқлар билан янада тўлдирган бўлиб, фактуралар билан ишлаган. Либослардаги кесмалар, шаффов матолар умумий кўринишга янада латофат ва нафисликни бахшида этган.


 

Дизайнер оммани башанг либослар ва нафис кўринишлар билан ром этди.

alt


 

Шунингдек, атлас ва бахмалдан яралган пижама услубидаги костюмлар билан лол қолдирди.

alt
 

Трикотаж  ва  сўзанадан тикилган миллий ёпинчиқлар уйғунлашувидан иборат Casual услубидаги футболкалар.

alt
 

Оқшом чопонлари.

alt
 

Мавсумий пальто.

alt
 

Ҳар бир кўриниш Dildora Kasimova брендининг аксессуарлари билан тўлдирилган бўлиб, улар ўз ичига клатч, салла, шляпалар, зирак, маржон ва бош учун безакларни олди.

alt
 

Тадбирда мусиқий кайфиятни саунд-продюссер Камрон Тўйчиев таъминлади.

alt
 

Кеча бошловчиси ва ўриндошликдаги репортер сифатида myday.uz сайти бош муҳаррири Салима Солихова бўлди.

alt

 

Дизайнер ва Dildora Kasimova бренди асосчисини қўллаб-қувватлаш учун энг яқин дўстлар, ҳамкасблар, гўзалликка ошно бўлганлар ва албатта Дилдоранинг ижоди шайдолари ташриф буюришди.

alt

Флорист-дизайнер Рубен Саакян

 

alt

Хонанда Шаҳзода

 

alt

Дизайнер Николай Нам

 

alt

Кеча меҳмонлари Камилла Мирзаахмедова ва Лала Рахматуллаева

 

alt

The Black Quail асосчиси ва дизайнер Пахлавон Турдиев

 

alt

Саунд-продюссер Камрон Тўйчиев ва хонанда Шадиша

 

alt

Стилистлар Леонора Цой ва Ольга

 

alt

Наргиз Умурзоқова, myday ҳаммуассиси Катерина Фоминых билан бирга

 

Шунингдек, намойишнинг бошқа меҳмонлари

 

Kashmir либослар тўпламининг барча суратлари билан бу ерда танишинг.

 

Дилдора Қосимова myday pop-up store 13/25 иштирок этган бўлиб, унда Қорақалпоғистонга бағишланган муаллифлик бомберини тақдим этган эди.

alt

Мазкур бомберни замонавий мода дефилесида Ганя Усмонова тақдим этган эди. 

alt

Эксклюзив myday by Dildora Kasimova футболкасини Urban дўконида харид қилиш мумкин.​

alt

 

Showroom Dildora Kasimova

Манзил: Бобур кўчаси, 34

Мўлжал: «Бобур» бизнес маркази

Телефон: +99897 7720888

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-11-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг