alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Гўзаллик

Дефиле: Нариман Григорян ва Лидия Андре. 2017 мавсуми

International Hotel Tashkent меҳмонхонасига барча айтилган 20:00 вақтга намойишдан эстетик завқ олиш ва сўнгги мода тенденцияларидан бохабар бўлиш учун ташриф буюришди. 

alt

Либослар намойишининг сабабчилари барчани мазкур тадбирга ноодатий ёндашувлари билан ҳайрон қолдиришди. Дефиле замонавий, миллий, ҳамда балет рақслари билан ҳамоҳангликда ўтди. Либосларни намойиш этган моделлар ўзларини эркин ҳис этган ҳолда, ясама сочларини улоқтиришдан, лаб бўёқларини юзларига суркаб ташлашдан уялмадилар. Ушбу куни ижодий эркинлик, дағаллик, башамлик fashion show асосий моҳиятини ташкил этди. 

alt

Либослар намойиши тўртта блокдан иборат бўлди: 

Биринчи блок. Nariman Grigoryan. Сasual услубидаги либослар.

Иккинчи блок. Nariman Grigoryan. Шарқона услуб.

Учинчи блок. Lidiya Andre. Оқшом либослари. 

Тўртинчи блок. Nariman Grigoryan. Оқшом либослари.

 

Намойиш бошланишидан сал аввал дизайнер Nariman Grigoryan таҳририятимиз учун махсус интервью берди:

alt
 

- Янги коллекциянгизни яратишга сизни нима илҳомлантирди?

-Мазкур тўпламимни яратиш учун анча вақт, яъни бир йил сарфладим. Мен асосан киндик қоним тўкилган макон, келиб чиқишим, миллатимиз, анъаналаримиздан ва албатта саҳна билан илҳомландим. Мен маълумотим бўйича хореографман ва ҳаётимнинг асосий қисмини рақсга бағишлаганман. Рақс бу менинг қалбим ҳолати ва айнан шуни мен тўпламимга буткул бағишлаганман.

-Сизнинг либосларингиз қандай аёллар учун? 

-Ҳамма аёллар учун. Ҳар бир аёл ўзгача гўзал. Менинг либосларимда эса улар ўзларини янада башамроқ ҳис этадилар. 

Lidiya Andre билан ҳамкорлик қилиш қандай бўлди? 

-Биз яхши дўстмиз ва бир-биимзни яхши тушунамиз. Мазкур намойишда Lidiya Andre ўзининг оқшом либосларини тақдим этади. Шунингдек, у намойишда модель қизлар образи устида ишлаган.  

 

Кеча меҳмонлари: 

alt

Хонанда Камилла, Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева, дизайнер Наримон Григорян, хонанда Лейли, актриса Ситора Фармонова 

 

alt

Модель Анна Белла ва клипмейкер Тимур Примқулов Наримон Григорян билан

 

alt

Хонанда Саида

 

alt

Хонанда Ягона ва Шадиша Наримон Григорян билан

 

alt
Злата ўртоғи билан

 

Наримон Григорян - хореограф, «Тодес» гуруҳи собиқ аъзоси, рақс бўйича жаҳон чемпионатларида Ўзбекистондан таклиф этиладиган ягона вакил. Ҳозирги кунда дизайн ва моделлаштириш соҳасида фаолият юритади. «Nariman Grigoryan» бренди асосчиси. 

Лидия Андре - стилист, визажист, либослар дизайнери. «Lidiya Andre» бренди асосчиси.  

Showroom Nariman Grigoryan
Манзил: Гоголь кўчаси, 12 (М-1).
Телефон: +99871 2362066
Telegram: +99890 1675053

 

Наримон Григорян ҳақида батафсил суҳбатни бу ерда ўқинг. Шунингдек, дизайнер жорий йилда гўзаллик ва латофат шайдолари учун SS2016 Баҳор-ёз тўпламини тақдим этган эди. 

 

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-10-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг