ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Гўзаллик

Дилдора Қосимовадан янги либослар тўплами

27456
0
Энг кўзга кўринган ва ҳозирги кунда талабгир дизайнерлардан бири Дилдора Қосимова бу йил ўз брендининг ўн йиллигини нишонлаган эди. Дизайнер юбилей муносабати билан янги тўпламни тақдим этди. Тўпламдаги либослар «Баҳор-Ёз»​-2016 мавсумига мўлжалланган бўлиб, дизайнернинг ушбу янги тўпламини ўзбек эстрадасининг гўзал хонандалари Шаҳзода ва Нилуфар Усмонова, 
ҳамда актриса Шаҳзода Матчоновалар тақдим этишди, яъни тўплам «юзи-қиёфаси» бўлишди. 
 
alt

Тўпламнинг асосий қаҳрамони бахмал матоси шунингдек, дизайнер адрас, шойи, тўрлардан ҳам фойдаланган. Дизайнернинг тўпламида турли рангларнинг гўзал ҳамоҳанглигини кўриш мумкин. Настарин, қизил, оқ, қора, мовий, тўқ кўк, бинафша ранглардаги либослар жуда ҳам шохона ва нафис. Дизайнернинг ишларида юксак дидни кўриш мумкин. У яратган либосларда, ҳар ўзбек аёли бетакрор ва гўзал бўлиши шубҳасиз. 
 
alt
altalt

«Мен Шаҳзода, Нилуфар Усмонова ва Шаҳзода Матчоновани танлаганлигим сабаби шуки, биз анчадан бери яхши танишмиз, - дейди Дилдора Қосимова. Уларнинг ҳар бири ўзига яраша гўзал, мафтункор ва ўз услубига эга. Айнан Шаҳзода, Нилуфар ва Шаҳзода Матчоновалар менинг либослар тўпламимни ҳаммадан кўра яхшироқ намоён эта оладиган инсонлар».

altalt
altalt
alt
alt
alt
alt
alt
 
Фотосессия Дилдора Қосимованинг шоурумида суратчи Азиза Кариева томонидан тасвирга олинган. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-12-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг