ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Гўзаллик

Эстрада ва кино юлдузлари тўй либосларида

4225
0

Пойтахтимизда ўз ўрнига эга бўлган Nuptial тўй либослари салони, кўпчилик ишлари ливитация услубида бўлган истеъдодли фотосуратчи Равшания, ҳамда гўзал актриса ва хонандаларимиз биргаликда гўзал бир лойиҳага қўл уришди.

alt

Равшаниянинг суратларидан илҳомланган Nuptial салони жамоаси "Звездный ветер дует из Nuptial" мавзусидаги ажойиб фотосессия ташкил этиб, келинлик образини намоён этиш учун эстрада ва кино юлдузларни, яъни Асал Шодиева, Ойхон Ифорзода, Шахло Ахмедова ва Нигина Анарбаеваларни таклиф этган.

alt

Ўзбегимнинг гўзал ва машҳур қизларининг ҳар бирига ўзларини ички дунёсини тасвирлаб бера оладиган алоҳида услуб танланган.

alt

Асал Шодиевадаги гўзал келинлик либоси узоқ Сицилиядан келтирилган бўлиб, уни машҳур кутурье Amelia Casablanca ўз қўллари билан яратган. Жуда ҳам юпқа тўр, табиий матолар, биллур ва қимматбаҳо тошлар билан безалган муҳташам либос , Асал Шодиеванинг табиий гўзаллигига соя солмаганлигини кўриш мумкин.

alt

Ойхон Ифорзода ва Нодиршох (Шох Алимович) фотосетида уларнинг ҳақиқий кайфияти намоён бўлган. Кўпчилик аллақачон бу икки инсон тез орада турмуш қураётганидан хабардор. Бу суратларда уларнинг тўй маросимига тайёргарликлари акс этган десак муболаға бўлмайди. Балки либос унчалик кўринмаётган бўлиши мумкин, лекин бор гап шунда, айнан шу йўл билан томошабин муҳташам маросим ва висол онлари завқини ҳис қилиши кўзда тутилган.

alt

Шахло Аҳмедова ва Нигина Анорбоевалар ҳам нафис либосларда намоён бўлган. Бу фотосуратларда қанчалик кўп маъно бор. Дераза ёнида турган келин, мисоли бахт учун қанот ёзишга тайёр тургандек. Мазкур фотосуратларда нафосат ва назокат уфуриб турибди.
Ҳар бир қиз келинлик либосларида янада нафосатли ва назокатли бўлиб кўринишини эса, ўз ишининг устаси, фотосуратчи Равшания ўз суратларида моҳирона кўрсата олган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-02-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг