ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Гўзаллик

Fashion Show – Тошкент баҳори

4042
0

Қишнинг сўнгги кунлари, яъни 27-28 февралда Зарқайнар мажмуасида Fashion Show-Тошкент баҳори номли юртимиз дизайнерларининг либослар тўплами намойиши бўлиб ўтди. Ташриф буюрганлар орасида машҳур актёрлар, хонандаларни ҳам кўриш мумкин бўлди. 

alt

Намойиш Тошкент шаҳри ҳаваскор модельерлари ва дизайнерлар ассоциацияси раиси Рахматилла Шарипов томонидан, Алишер Гиязов режиссёрлигида ташкиллаштирилди.

alt

Либослар намойишининг асосий мавзуси сифатида “Буюк Ипак Йўли” тарихи олинган бўлиб, бир қатор ёш ва исътедодли дизайнерлар қаторида юртимизда ўз ўрнига эга бир қанча таниқли дизайнерлар, брендлар, модалар уйлари ҳам иштирок этишди.

alt

Тақдим этилган либослар тўпламларида миллий анъаналаримиз, замонавий мода тенденциялари билан ҳамоҳанг тарзда уйғунлашганлигини кўриш мумкин бўлди.

alt

Дизайнерлар адрас, атлас, газ, органза, шифон, шойи каби матолардан жуда ҳам нафис либосларни турли ҳил аксессуарлар билан тақдим этишди. Намойиш этилган тўпламлар орасида кундалик ва оқшом либослари, оналар ва қизалоқлар учун жуфлитликдаги либослар ўрин эгаллади.

alt

Ушбу куни ўз либослари билан  Илхомова Сураё, Гулюз Умарова (Gulyuz Fashion Studio), Ибрахимзода  Малика (Garneto show), Батирова Камола (Diamond Kids ), Жамалидинова  Камола, Нишонова Мухаббат, Бегзод Саитов, SHARQ LIBOSLARI, Nadinur, Family Hope,  be trendy, Stacy Store иштирок этишди.

altalt

Fashion show намойишини BY SIPPA бренди либослари очиб берди. Тўплам муаллифи Илхомова Сурайёнинг либослари, ёрқин ранглардаги миллий нақшинкор матолардан яратилган бўлиб, тўпламнинг асосий қисми оналар ва қизалоқлар учун жуфлитликдаги либослардан иборат эканлигини кўрдик. Дизайнер томонидан таклиф этилган бундай ёндашув асосида энди оналар, кичкинтой қизалоқлари билан биргаликда ажойиб кўринишда бўлиш имконига эгалар.

altalt

«Dimond kids» бренди дизайнери Ботирова Камола ва Малика Иброхимзодалар меҳмонлар ҳукмига танноз кичкинтой қизалоқларимиз учун ажойиб лисбосларини тақдим этишди.

altalt

Дизайнер Гулюз Умарова томонидан шарқнинг гўзал матолари замонавий бичимда тақдим этилди. Шунингдек дизайнернинг ушбу тўпламидан замонавий оқшом либослари  ҳам ўрин эгаллаган.

alt

Иштирокчилар ичида энг ёш дизайнер, 13 ёшлик Жамолиддинова Камола ҳам ўзининг илк либослар тўпламини тақдим этди. 

alt

Ёш дизайнер ўз тўплами ҳақида:

“Мен Ўзбекистон тарихи ҳақидаги китобларни мутоала қилиб илҳомландим. Ҳозир модельерлар ва дизайнерлар ассоциациясида таҳсил олмоқдаман ва бу менинг илк намойишим. Тўпламни яратиш учун 9 ой вақт сарфладик. Барча либосларим оқ шойидан тикилган бўлиб, уларнинг ҳар бирига мен ўзим қўлда нақшлар чизиб чиқганман. Эскизларни ўзим чизаман. Аммо тикиш жараёнида менга устозларим кўмак берадилар”дейди Жамолиддинова Камола.

altaltalt

Намойишнинг илк куни, кўпчиликка яхши таниш дизайнер, стилист Бегзод Саитов томонидан тақдим этилган либослари намойиши билан якун топди. Гўзал, нафис, шохона оқшом либосларидан ташқари дизайнер, ўз тасаввурида яратган келинлик кўйлагини ҳам тақдим этди. 

alt

28 феврал куни Fashion Show-Тошкент баҳори либослар тўплами намойиши ўз ишини давом этирди.

alt

Мухлислар ҳукмига Нигора Нашимова, Расулова Лобар, Бегзод Саитов, Guzal  модалар уйи, Uzbechka, Anor ва Lali модалар уйларидан янги либослар тўплами намойиши ҳавола этилди.

altalt

Намойишдан сўнг фахрий дипломлар ўз эгаларига топширилди. 

altaltalt

Икки кун давом этган ва гўзаликка ошна этувчи намойишдан ўрин олган либослар бир биридан кескин фарқ қиларди. Енгил, ҳарир матолардан тикилган нафис либослардан иборат тўплам кетидан, бошқа дизайнернинг содда бичимларда тикилган либослар намойиш этилди. 

altalt

Ҳар бир иштирокчи ёрқин, динамик, замонавий образлардаги либосларни тақдим этди. Намойиш этилган Шарқнинг шойи-ю парчалари, нодир қўл нақши маҳсулотлари асосида тайёрланган  либослардаги нафис, гўзал элементлар барчанинг эътиборини тортди. 

Биринчи ва иккинчи кундан тўлиқ фотоҳисобот.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-02-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг