ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Гўзаллик

Hair Box Samarqand Darvozaда филиалини очди

1866
0

13 феврал куни Samarqand Darvoza КСМнинг тўртинчи қаватида Тошкентдаги экспресс hair-бар мухлислари учун қувончли ҳодиса содир бўлди. Мазкур хурсандчиликка биринчи салон дўстлари билан бирга КСМ меҳмонлари ҳам қўшилдилар. 

alt

Оилавий салон барча ёшдаги муштарийлар учун ўз эшикларини очган. Ўз профессионал соҳасида ютуқларга эришган уч аёл, ўтган йили ота-оналар ўзлари ва фарзандлари учун қисқа вақт ичида соч турмаги қилдира олишлари мумкин бўлган макон очишга қарор қилишади. 

alt

Илк салон ўтган йили Next КСМда очилган эди. Керакли даражада мустаҳкам муштарийлар асосига эга бўлишгач, рақобатдан ҳеч ҳам чўчимай ўз бизнасларини кенгйтиришга қарор қилдилар. 

alt

Samarqand Darvoza қулай жойлашув жуда қўл келди – салон ёнида болалар майдончаси ва ўйин ҳудудлари жойлашган. Кичкинтой мижозлар учун ҳам соч турмагидан сўнг қизиқарли ўйинлар оламига шўнғиш бу ишни янада завқли қилади. Бу эса ота-она учун ҳам айни муддао. Фарзандлари кузатув остида ўйнаб ўтиришдан фойдаланиб, ўзларига янги образлар яратиш имконига эга бўладилар. 

alt

Салон очилиш куни байрамона кайфият ҳукм сурди, барча меҳмонларга ширинликлар улашилди. Ҳамёнбоп нархлар билан бирга чегирма ва акциялар мавжудлиги қувонтиради. Биринчи икки кун ҳар қандай хизмат нархи 15 000 сўмни ташкил қилди. 

Салонда икки сменада 5тага яқин мастерлар хизмат кўрсатади. Улар тезлик, профессионализм ва албатта хушмуомалилиги билан ажралиб туришга ҳаракат қиладилар. Аёллар мастерининг энг муҳим қирраларидан бири, турли йўсиндаги соч ўримларини билиши кераклигидир. 

Хизматлар спектрига назар соладиган бўлсак, улар эркаклар соқолини олишдан бошлаб, мехенди чизишгача боради. Мастерлар эракакларва аёллар шунингдек, болажонлар учун барча турдаги соч турмакларини таклиф қиладилар. Ташқи кўринишни буткул ўзгартиришни хуш кўрувчилар учун мастерлар нафақат эски соч рангини ювиш, балки профессионал даражадаги альтернатив бўяшни ҳам амалга оширадилар. 

alt

Шунингдек, биз нархлар диапазонини ҳам ўргандик ва эркаклар учун хизматлар нархи 10 000 сўмдан 15 000 сўмгача айланса, аёллар учун соч кесиш ва турмаклаш 12 000 сўмдан бошланади. Болалар учун хизмат кўрсатиш нархлари 7 000 дан 20 000 гача. Оқшом турмаклари эса 25 000 сўмдан 30 000 сўмгача. 
Иш вақти: 11:00 дан 20:00 гача
Телефон: +998990 980 55 50

Реклама ҳуқуқи асосида.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-02-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг