ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Гўзаллик

La Tienda дизайнерлар танлови: якунлар

2652
0

Тошкента ёш дизайнерлар танлови ўтказилмоқда. Мақсад ёшлар ўртасида иқтидорларни топиш ва ривожлантириш. Танлов бош ташкилотчиси La Tienda.uz.

Танлов жюри аъзолари қаторидан ўзбек дизайнерлари ва бренд асосчилари ўрин олган бўлиб, улар қаторида: Лола Йўлдошева (Cherry бренди ҳаммуассиси), Влад Зомонов (Espace Vlad Zamanov асосчиси ва декоратори), Зухра Инат (Moel Bosh бренди асосчиси), Умида Исмоилова («Азалиум» комраниясининг ҳаммуассиси), Камола Рустамова (Azucar Moreno бренди асосчиси), Тимур Тошкенбоев (Pretaporte.uz блоги муаллифи ва дизайнер).

Танловда ҳар бир истак билдирган иштирок этиши мумкин эди, бунинг учун ўз вақтида танлов сайтида рўйхатдан ўтиб, ўз эскизларини юбориш лозим эди. 28 апрелда иштирокчилар ва ташкилотчилар ўртасида учрашув бўлиб ўтди ва унда финал ғолиблари аниқланди.

Финалга онлайн овоз бериш орқали 7та иштирокчи чиқди ва яна бешта иштирокчи жэри аъзолари томонидан танлаб олинди. Демак, финалистлар рўйхати:

Жюри танлови:

  1. Азамова Ситора
  2. Пулатова Мадина
  3. Қаюмходжаева Мохинур
  4. Қаюмходжаева Нилюфар
  5. Нарбаева Кумушой

Онлайн овоз бериш орқали танланган ғолиблар:

  1. Тўраева Гулчехра– 731 овоз
  2. Нодира Саид – 710 овоз
  3. Ашурова Мадина– 604 овоз
  4. Халдарова Камила– 408 овоз
  5. Абдуганиева Мафтуна– 402 овоз
  6. Хайдарходжаева Азизахон– 365 овоз
  7. Камола Джамолиддинова– 361 овоз

Эндиликда финалистлар вазифаси шундан иборатки, улар ўзлари чизган эскизлардан битта либос тикишлари керак. Бунинг учун финалистларга 29 апрелдан 13 майгача муддат берилди.  Ташкилотчилар иштирокчиларга мато ва фурнитуралар ҳарид қилишди кўмак беришади.

14 май куни ғолиблар исмлари маълум бўлади. Финал вақтида шунингдек, тадбирга ташриф буюрганлар фикри инобатга олинади ва овоз бериш натижаларига кўра «Томошабинлар танлови» номинациясининг ғолиби аниқланади.
 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-05-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг