alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Гўзаллик

Муниса Ризаеванинг MONIS маркази очилишидан

Monis либослар дўкони- ателье, Beauty bar, Steak House бир жойда ташкил этилган ушбу учала жой, очилиш маросимида тантанавор тарзда ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола этилди. Бу шунчаки ателье эмас, бу шунчаки гўзаллик салони ҳам эмас, бу шунчаки оддий бар эмас. Бу ўзбек эстрада юлдузи Муниса Ризаева ва унинг синглиси Карима Ризаева, ҳамда уларнинг жамоаси томонидан тузилган гўзаллик улашувчи маскандир.

alt

Ушбу либослар дўкони- ателье тасарруфида ташриф буюрувчилар ва меҳмонлар учун The Beauty Bar гўзаллик салони ва мазали тамадди учун Steak House ташкил қилинган бўлиб, улар ўзига хос европа ва миллий дизайн уйғунлигида яратилган.

alt

Учта маскан ҳудуд жиҳатидан кетма-кет жойлашган ва Monis маркази мижозлари учун қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган албатта. 

alt

Monis  учун либослар дўкони очилишининг биринчи босқичи меҳмонлар иштирокидаги эътиборга молик қизиқарли ўйин билан бошланди, десак адашмаймиз. Сабаби омадли рақам эгалари айнан мана шу дўкондаги либослар билан тақдирландилар. Бу эса барчани бирдек ҳаяжонга солди.

 

«Бу либослар дўконимиздан сиз ўзингиз хоҳлаган, кўнглингизга ёққан либос ва тақинчоқларни иккиланмасдан топишингиз мумкин. Бизнинг Monis либослар дўконимиз ва ателье барча ёшдаги қиз ва аёлларимиз хоҳишига қараб либослар мажмуасини эътиборингизга ҳавола этади. Бу ерда сиз ўзингиз истаган модадаги либосни дизайнер ва тикувчиларимизга тиктиришингиз мумкин», - дейди бош ташкилотчи Йўлдошева Л.

alt

Очилишнинг иккинчи босқичи хонанда Муниса Ризаева томонидан куйланган қўшиқлар кетма-кетлиги билан давом этди.

Модель қизларнинг чиқиши ва улар кийган либосларни кўриб дизайнерлар ишига лол қолиш мумкин. Очилиш маросими учун йиғилган коллекция таркибида сиз шойи, адрас, гипур ҳамда турли хил гулли матолардан ишланган либосларни кўрасиз. Энг муҳими, қўл меҳнати билан яратилган либослар киши диққатини ўзига тортади.

 

Муниса Ризаева:

«Тўғрисини айтсам, мен ўзим учун ҳеч нарса тиктирмайман, ҳар доим тайёр кийимлар сотиб оламан. Либослар дўконимиз очилганига бир йилча бўлиб қолди. Бу бизнесни кичкина синглимга очиб берганман. Синглим жуда ҳам истеъдодли қиз, ҳамда ўзига ишончи юқори бўлгани учун ҳам мен унга ишонаман. Шоу-бизнес ичида юрганим сабаб тадбиркорлик билан шуғулланишга вақтим йўқ. Бошидан санъатни танлаганим учун ҳам шу соҳадан кетяпман ва бу йўлдан қайтмайман».

alt

 

- Дўкон очилганига бир йилча бўлиб қолди, дедингиз. Аммо нима учун энди очилиш маросими бўляпти?

Очилиш маросимининг кеч бўлаётгани сабаби жуда яхши тикувчиларни топишга қийналдик. “Муниса Ризаеванинг орқасидан ўзим учун реклама қилиб оламан” - деган ўй билан кўплаб тикувчилар фойдаланиб кетишди. Аммо кейин келган қизлар менга, синглимга умуман жамоага содиқ бўлиб қолди. Аввал дўконнинг ўзи ишлаб келаётган эди, энди эса ателье ҳам биргаликда фаолият юритади.

 

- Ателье ва магазинни Monis деб номлаш ғояси кимдан чиқди?

 (Кулиб) мендан чиқди. Исмим аслида Муниса эмас Монис бўлган. Шунинг учун шу номда қолдирдик. Яна бир сабаби, мухлисларим нафақат қўшиқларим балки кийиниш услубимни ҳам яхши кўришгани учун Monis, деб номладик.

alt

- Кейинчалик либослар дизайнига ўзингиз ҳам аралашиб туриш ниятингиз борми ёки ҳаммасини синглингиз ихтиёрига топширасизми?

Албатта, унга ёрдам бериб тураман. Лекин, асосийси бу синглимнинг ғояси бўлгани учун унинг фикрини кўпроқ қадрлайман. 

 

Ижод борасидаги янгиликлар ҳақида гапирсангиз.

Ижодга қайтадиган бўлсам, яқинда «Гулғунча» номли тарона яратдик ва бу қўшиқ клипи яқин кунларда мухлисларимиз эътиборига ҳавола этилади. Бугун чиқиш қилган модельер қизларимиз мана шу клипда ўйнашларини режалаштирганмиз.

alt

Monis либослар дўконида либослардан ташқари турли хил чет эллардан олиб келинган тақинчоқлар, сумкалар, клатчлар ва аёллар оёқ кийимлари ҳам сотилади. Магазин соат 11:00дан кечки соат 19:00гача ишлайди. 

alt

Шунингдек, Муниса Ризаеванинг ҳамкасб дугоналари, эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари Нигора, Умидахон, Мадина Мумтоз, Ҳалимахон ва Севара Солиевалар айнан очилиш маросими тугаганда ташриф буюришди. Муниса кеч қолган дугонажонлар учун яна бир марта очилиш маросими ўтказиб, ўз ательесида тикилган либослар коллекциясини улар учун такрор намойиш этди. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-08-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг