ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Гўзаллик

Наримон Григоряндан SS2016 Баҳор-ёз тўплами

3670
0

Хореограф ва дизайнер Наримон Григорян кенг оммага ўзбек эстрадаси ёрқин хонандалари Манзура, Лола, Муниса Ризаева каби юлдузлар концерт шоуларининг хореографи сифатида яхши таниш. 

alt

Хореографлик фаолияти давомида кўпгина саҳна либосларини ўз қўллари билан яратиб келган. Кейинчалик эса у by Nariman Grigoryan бренди номи остида ўзининг либослар коллекциясини ҳам ярата бошлади. Ҳозирда унинг пойтахтимизда шоу-руми ҳам бор.

alt

Шу кунларда хореограф ва дизайнер Наримон Григорян гўзаллик ва латофат шайдолари учун янги SS2016 Баҳор-ёз тўпламини тақдим этди. 

alt

Тақдим этилган тўпламда спорт либосларидан тортиб, оқшом либосларигача топишингиз мумкин.

alt

Бу сафар дизайнер эркаклар учун аксесссуарларга катта эътибор қаратган. Масалан нақшли, ноодатий шаклдаги бўйинбоғлар, белгилар ҳам нақшинкор, фурнитурали, бу каби аксессуарлар эркаклар образини тугатишда муҳим роль ўйнайди ва ҳар қандай кўйлак ёки пиджакни янада кўркам кўрсатади.

alt

Оқшом либослари, бу ерда ҳаммаси жуда оддий. Либосларда қўлда тикилган нақшлар жуда кўп. Уларнинг 80% дизайнер Наримон Григорян томонидан тикилган, чунки бу муҳим ишни фақат унинг ўзи амалга оширади. Тўпламда жуда кўп тафта, парча каби матолар нафис органза, ипак матолари билан уйғунлаштирилган.

altalt

Яна нозик ниҳол қизларимизнинг жуда кўнглига ёқадиган қимматбаҳо тошли, гулли, капалаклар, дурлар қадалган, хуллас баҳор хиди уфуриб турган свитшотлар. Шунингдек, тўпламда мато фактураси ва тикилиш услуби билан бир-биридан тубдан фарқ қиладиган турли рангдаги эркак кўйлаклари ҳам ўрин олган. 

alt

Спорт либослари турфа хил бичимда бўлиб, ҳам аёллар, ҳам эркаклар учун яратилган. Спорт либосларида трикотаж мато тери матоси билан, жуда қўрс сетка матолари билан уйғунлаштирилган. Аллақачон овоза бўлган шунчаки юриб кетаётган ва бошқа турли туман чумоли принтли свитшотлар. 

alt

Такрорланган ҳолда шуни айтиш жоизки, тўпламда қимматбаҳо тошлар, патлар, қўлда тикилган нақшлар жуда кўп!

alt

Хуллас Наримон Григорян томонидан тақдим этилган мазкур тўплам қўл ишларига бой ва у сизларга ёқади деган умиддамиз.

altaltaltaltaltalt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-02-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг