Гўзаллик
Тошкент мода ҳафталиги
Жорий йилнинг
24-29 ноябр кунлари
Тошкентда мода ҳафталиги бўлиб ўтади. Беш кун давом этадиган ҳафталик доирасида кўпгина маҳорат дарслари, семинар-тренинглар, намойишлар, танловлар шунингдек, якуний Гала-fashion шоу бўлиб ўтади.
Мода ҳафталиги, истеъдодли ва муваффақиятли, мутахассисларни ва дизайнерларни бир ерга жам этади. Тошкент мода ҳафталигининг асосий эстетик йўналиши бу, замонавий фаолиятда Шарқ гўзаллиги ва анъаналарини намоён эттиришдир.
Профессионал Мода ҳафталигининг дастури:
Стилист, визажист ва nail-art танлови;
“Ёш дизайнерлар” дефилеси;
Ўзбек ва Итальян дизайнерларининг муаллифлик намойишлари;
“Миллий либос” фестивали;
Гала-Fashion шоу;
Ўзбекистон, Россия, Корея ва Италиялик етакчи дизайнерлардан семинар-тренинглар ва маҳорат дарслари бўлиб ўтади.
Профессионал мода ҳафталиги, ёш дизайнерлар ўзларининг коллекцияларини намойиш этишлари учун ва уларни юртдошларимиз кўриб, мода дунёси янгиликларидан хабардор бўлишлари учун ўтказилмоқда. Ундан ташқари истеъдодларни, ёш дизайнерларнинг ижодий потенциалларини ривожлантириш, профессионал муҳитни ташкил этиш ва жаҳон мода саноати билан халқаро муносабатларни йўлга қўйишни ташкил этишдан иборат.
«Osiyo Ramzi» Ўзбекистон Республикаси дизайнерлар ассоциацияси мана неча йиллардан буён “Ўзбек модаси” брендини, жаҳон fashion саноатида ўз ўрнига эга бўлиши йўлида иш олиб боради. Ассоциация томонидан дизайнерлар мактаби, ижодий студиялар очилган бўлиб, улар турли йўналишларда иш олиб борадилар. Йил давомида ташкилотчилар томонидан ушбу мода ҳафталиги учун пухта тайёргарлик ишлари олиб борилган. Ҳафталикни ўтказишда Италия, Франция, Великобритания мамлакатлари билан чуқур ҳамкорлик ишлари олиб борилган. Ўзбекистонлик мутахассислар Миланга ташриф буюриб, Италияда мода саноати тизими билан танишиб, уни ўрганиб келишган.
Ҳаммага манзур келишга улгурган “Миллий либос” фестивали ва ёшлар намойишидан ташқари, профессионал мода ҳафталигининг ўзига хос ҳусусиятларидан бири бу муаллифлик намойишлари бўлиб ўтишидир. Унда,
Елена Мильбергер, Малика Эргашева, Дилноза Умирзакова каби ўзбек мода оламининг кўзга кўринган дизайнерлари ва кўпгина бошқа дизайнерлар иштирок этишади.
Дизайнерлар томонидан жаҳон подиумининг сўнгги трендлари акс этган муаллифлик коллекциялар тақдим этилади. Улар ўзларининг ёрқин индивидуаллиги, нозик стили билан ажралиб туради.
Ҳафталикнинг махсус меҳмони Италия миллий Мода палатаси шарафли Президенти жаноб
MARIOBOSELLI бўлади. Шунингдек, италиялик дизайнерларнинг ҳам муаллифлик намойишлари тақдим этилади.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
21-11-2015
ИЗОҲЛАР 0