Гўзаллик
Тошкент мода ҳафталиги якунлари
Мода ҳафталигининг
бешинчи куни итальян дизайнери
Альберто Замбелли томонидан тақдим этилган либослар намойиши билан давом этди. Дизайнернинг либослар тўплами томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди ва энг юқори баҳога эга бўлди.
Alberto Zambelli Токио, Шанхай ва Миланда яшайди ва ишлайди. 1990 йилда Миландаги Istituto Marangoni тамомлаган.
Дизайнернинг либослари ҳозирги кунда Осиё бозорига мослашган бўлиб, Италияда энг юқори сифатда ишлаб чиқарилган.
“Менининг кучим шундан иборатки, атрофимдаги инсонлар билан диалогни сақлаган ҳолда, мен ҳар куни тинмай, шиддат билан ишлайман”- деб тушунтиради ўз муваффақиятини италиялик дизайнер. Унинг орзуси бутун дунёда олқишга сазовор бўладиган юқори сифатдаги бренд эгаси бўлишдир.
Шу куни
“Миллий либослар фестивали” бўлиб ўтди. Фестивалда намойиш этилган Шарқнинг шойи-ю парчалари, нодир каштачилик маҳсулотлари-ю қўл меҳнати асосида тайёрланган либослардаги нафис, гўзал элементлар барчанинг эътиборини тортди. Ҳақиқатдан ҳам, бу ёрқин ва ҳайратга солувчи намойиш бўлди, унда ўзига хос ўзбек либослари кутилмаган нигоҳ, замонавий нуқтаи назар билан бойитилган тарзда тақдим этилди.
Фестивалга
Ҳиндистон, АҚШ, Италия, Москва ва
Хитой каби давлатларнинг элчилари ташриф буюришди.
“Миллий либослар фестивали”ни эса Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист
Муножат Йўлчиева очиб берди. Миллий қўшиқлар, миллий муҳитни яратиб берди ва миллий либослар фестивалига янада кўрк бағишлади.
Намойишда қўйидаги дизайнерлар ўз ишларини тақдим этдилар:
Бахромова Охиста, Саттарова Фароғат ва Яхшимуродова Азиза, Мирфаязов Алишер, Саидмахмудова Дилфуза, Рахматуллина Зульфия, Мадина Касимбаева, Акбарова Сарвиноз ва Оймухамедова Шахзода, Шаҳзод Махмудов, Эркинова Дилноз, Умирзакова Дилноза «ANOR» Модалар уйи, Абдувалиева Нилуфар «Мурсак» Модалар уйи, Толипова Зиёда ва Каримова Мохигул, Холдарова Камила, Азимова Гулшаной ва Абдуллаев Афзалхон.
29 ноябрда эса Тошкент Мода ҳафталиги Гала –Fashion шоу билан якунланди.
Гала –Fashion шоуда ўзбек ва итальян дизайнерлари тўпламларининг асосий намойиши тақдим этилди. Бу дефиле Ўзбекистонда замонавий моданинг сўнгги тенденцияларини ўзида жам этди.
Ҳафталикнинг сўнгги кунида қуйидаги дизайнерлар иштирок этишди: Ивлева Галина, Дустматова Дилноза, Дадабаева Азиза, Мирзаахмедова Нафиса, Мўминова Умида, Звягенцев Сергей, Нам Николай, Иргашева Малика, Иноятова Шохиста, Махмудова Мухаррам, Нурмухамедова Дилором, Саиджонова Гулрух, Давлетов Илхом, Наргиза Шерходжаева, Машарипова Мохинур, Олимова Гузал, Умарова Мархама, Асадходжаева Гўзалхон, Қличева Раъно, Хафизова Парвина, Зухриддинова Гулнигор, Абдурахманов Фурқат, Абдурахмонова Нодира, Асомова Камола, Мильбергер Елена.
Шунингдек, ушбу куни саҳнада томошабинларни Муниса Ризаева, Женисбек Пиязов, Тўлқин Жаборов, «Элдидо» гуруҳи ва «Сахро» гуруҳлари каби ўзбек эстардасининг ёрқин юлдузлари ўзларининг чиқишлари билан шод этдилар.
Тошкент мода ҳафталиги доирасида 70та дизайнерлар ўз ишларини тақдим этдилар. Улардан 6таси ўзларининг муаллифлик ишларини намойиш қилдилар. 4000дан ортиқ инсонлар ҳафталикка ташриф буюрдилар.
Шу тарзда гўзалликни, миллийликни ўзида мужассамлаштирган гўзал ва нафис ҳафталик ўз якунига етди.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
30-11-2015