ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Гўзаллик

Тўйлар муборак: Ўзбек брендларидан келинлик либослари

8560
0

Биз ўзбек дизайнерлари томонидан яратилган энг нафосатли ва бетакрор келинлик либосларини саралаб олдик: Tais & Iдан футуристик образлар, Maruдан нафосат тўла ечимлар, Zulfiya Sultonдан парвозга шай либослар, Mursakдан миллийликка йўғрилган тўпламлар ва Dildora Kasimovaдан жуда нафис кўйлаклар.

alt

Ҳар бир дизайнер бирор бир нарсага диққатини жалб қилади – баъзилари ҳар кўйга солишингизга тайёр матолар билан ишлашга бел боғлашса, баъзилари мукаммал силуэт учун курашадилар, учинчилари эса бор фантазияларини рўёбга чиқариш пайида. Биз таниқли дизайнерлар билан суҳбатлашиб, энг гўзал либослар қандай яратилиши ва келинлар уларни нимаси билан илҳомлантириши ҳақида суҳбатлашдик. 

 

Зульфия Султон, Zulfiya Sulton бренди ва мактаб-студияси асосчиси

«Мен учун, рассом сифатида, инсонлар айнан менинг ижод маҳсулим учун ташриф буюришлари жуда муҳим. Албатта кимдир ўз тасаввуридаги либос ғояси билан ҳам келади ва айнан тасаввуридаги либосни тикиб беришимни истайди, лекин тайёр либосларни кўриб уларга баъзи ўзгартиришлар киритишни хоҳлашади. Одатда фикримиз турлилиги 30%дан кўпини ташкил қилмайди ва биз ҳар доим бир тўхтамга кела оламиз. Кўпинча саёҳатларим вақтида илҳом келади ва либос безаклари саёҳат чоғидаги мамлакат билан ҳам боғлиқ бўлади».

alt

 

Таисия Чурсина, Tais & I бренди асосчиси

«Менинг фикримча никоҳ либосини тикишда келиннинг бетакрор бўлиш орзуси ва унинг тасаввуридаги либосни яратиш истагини рўёбга чиқариш ва индивидуал ёндашув катта аҳамиятга эга. Мен ўз нуқтаи назарим билан замонавий тенденцияга ёндашаман, лекин ўтган давр либослари ҳам мени илҳомлантириши мумкин. Ҳар нима бўлганда ҳам мен яратган либос буюртмачининг индивидуаллиги ёки тўпламнинг умумий концепцияси, ва келинимизнинг табиатига боғлиқ. Мен тўй либослари бичими устида тажрибялар ўтказишни яхши кўраман, ахир ҳар бир келин бетакрор бўлишга ҳақли».

alt

 

Нилюфар Абдувалиева, Mursak модалар уйи асосчиси

«Ҳар бир қиз учун энг муҳим кун  –  бу унинг никоҳ куни. Ва албатта ҳар бир қиз бу куннинг энг асосий белгиси  –  тўй либосига жиддий ёндашади. Шунинг учун мен, дизайнер сифатида, келин ўзини маликалардек хис қилиши учун мазкур тантанали тадбир либосининг ҳар бир деталига катта аҳамият бераман. Албатта, одатда келинлик либослари учун оқ, сут ранг ва шунга ўхшаш нафис рангдаги  матолар танланади. Биз бўлажак келин билан либос дизайни устида ишлаётганимизда менинг асосий вазифам буюртмачи тасаввуридаги либосни кўра олиш ва уни рўёбга чиқариш. Либос яратиш менинг дизайнерлик нуқтаи назаримсиз қолмайди, мен унга ўз ғояларим ва билимларимни киритаман ва бетакрор натижага эришишга ҳаракат қиламан. Тўй либослари модаси жуда тез ўзгарувчанлик хусусиятига эга. Ва бугунги кун келинлари одатий оқ либос ўрнига турли рангдаги матодан тикилган либосларни танлашдан чўчишмаяпти. Шу билан бир қаторда либослар фасонлари ҳам замон билан ҳамнафас одимламоқда».

alt

 

Марахамат Умарова, MARU бренди асосчиси

«Албатта бўлажак келин айнан тўпламимдаги бирор бир тўй либоси учун келса, бу мени чексиз қувонтиради. Лекин мен индивидуал буюртма асосида либос тикиб беришга қарши эмасман. У холда мен бўлажак келин билан иложи борича яқинроқ танишиб, унинг ички дунёсини ва табиатини ўрганишга ҳаракат қиламан. Ана шунда барчаси кўнгилдагидек чиқади. Бироқ менинг тўпламимдаги келинлик либосларига назар солсак, шуни кўришимиз мумкинки, ундаги барча либослар бир-бири билан уйғунлашган ва умумий кайфиятни ҳосил қилади. Масалан, сўнгги тўпламимда миллийликка йўғрилган келинлик либосларини кўришингиз мумкин, бу менинг миллий матоларимизга бўлган муҳаббатимдан далолат». 

alt
 

Дилдора Қасимова, Dildora Kasimova бренди асосчиси

«Барча келинлар гўзал, чунки уларнинг барчаси ўз орзуидаги либосга бурканади. Шунинг учун менда келинлик либоси тикиш сирлари унчалик кўп эмас, лекин уларнинг барчаси муҳим. Энг асосийси бўлажак келин орзусидаги либосни яратиб бериш ва бунда қулайлик катта аҳамиятга эга. Дизайнер сифатида эса ҳар бир либосда ўзимнинг бирор бир муаллифлик белгим бўлишини истайман, чунки айнан мени танлаган келиннинг асл истаги ҳам шу».


 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг