alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

Хуан Санчес Кастильо ва унинг пейзажлари



Рассом, фотограф ва дизайнерлар инсонларнинг жажжи фигурачаларини нималар қилмайдилар, улар билан дунё бўйлаб саёҳат қилиб осори-атиқалар фонида суратга олишади ва 3D-принтер ёрдамида инсонларнинг кичиклаштирилган нусхаларини яратадилар ва ҳатто аёл баданида уруш манзараларини акс эттирадилар. Пластик одамчалар ғоясидан испаниянинг Мурсия шаҳрилик Хуан Санчес Кастильо ҳам фойдаланиб, косметиканинг ҳақиқий рекламаси бўлиши мумкин бўлган лойиҳа яратди.

alt
 
Испаниялик Хуан Санчес Кастильо жажжи пластик ҳайкалчалардан модел сифатида ва "фон" сифатида эса тирик моделлар юзидан фойдаланиб фотосуратлар сериясини яратди. "Making it up" деб номланган лойиҳада қизлар бошидан ландшафт ўрнида ёки меъморий қурилма сифатида фойдаланилган. Масалан, "Боғбон" деб номланган фотосуратда газонни ўриш саҳнаси тасвирланган. 
 
alt
 
Бошқа бир ишда эса худди ўша аёл профили болалар чена учаётган ва қор одамчалар ясаётган қорли тепалик сифатида тасвирланган. 

 
alt

alt
 
Яна иккитасида бўёқчилар модел лабини қип-қизил рангга бўямоқдалар, яна бир суратда эса, модел юзини уч альпинист забт этмоқда.

alt,
 
Ҳар бир саҳна учун тўғри келадиган макияж яратилган, деярли барча суратларда асосан лабларга урғу берилган.

Хуллас, мана шунақа гаплар, дўстлар. Инсон ҳаёлоти чексиз бир дунё. Келгуси мақолаларимизда сизларнинг эътиборингизга бундан ҳам ёрқин ишларни ҳавола этишга ҳаракат қиламиз.

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-04-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг