alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

PROlogue қисқа метражли фильмлар фестивали

PROlogue қисқа метражли фильмлар фестивали

27-30 ноябрь кунлари Ёшлар ижод саройида PROlogue – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар III Республика фестивали бўлиб ўтади.
Анъанавий тарзда ташкил этилаётган фестиваль бу йили ноанъанавий услубда «Орамиздаги афсоналар» фотокўргазмаси билан очилади. Фотокўргазма ўзбек кинематографиясида ўзининг ўчмас изини қолдирган, етук санъат асарлари яратган, кино соҳасида ўзининг алоҳида услуби ва мактабига эга бўлган устоз санъаткорларга бағишланади. 
Шунингдек, PROlogue – 2017 фестивалида Али Ҳамроев, Элёр Эшмуҳаммедов, Одилшо Агишев, Юсуф Розиқов сингари кинорежиссёрлар иштирок этади. Тадбирнинг сўнгги куни, яъни 30 ноябрда ўзбек кино санъатининг энг машҳур шахслари ва PROlogue фестивали иштирокчиси бўлган ёш киноижодкорлар сарой олдига ёзилган қизил гиламчадан ўтиб боришади. Ёшлар ижод саройи биноси шу куни тантанали равишда безатилган бўлиб, сарой олдидаги йирик экранларда маросим тўғридан-тўғри намойиш этилиши кутилмоқда.

 

Маълумот учун: +99893 5136468, +99871 2333583, +99871 2334945
 

27 ноябрь

11:00-12:00

«Орамиздаги афсоналар» фотокўргазмаси очилиш маросими Ёшлар ижодиёт саройи

12:00-14:00

Фестиваль дастурига кирган қисқа метражли фильмлар намойиши

14:00-16:00

Маҳорат дарси-режиссура (Али Хамроев)

28 ноябрь
10:00-13:00

«Ёшлар ва кинематография» мавзусида илмий-амалий анжуман

Ёшлар ижодиёт саройи
11:00-13:00 Маҳорат дарси - режиссура (Элёр Ишмухамедов, Одилшо Агишев)
14:00-16:00 Фестиваль дастурига кирган қисқа метражли фильмлар намойиши
29 ноябрь 
10:00-12:00 Ёш режиссёрларнинг қисқа метражли фильмлар лойиҳаси «питчинг»и Ёшлар ижодиёт саройи
11:00-13:00 Фестиваль дастурига кирган қисқа метражли фильмлар намойиши
12:00-14:00 Маҳорат дарси - режиссура (Юсуф Розиқов)
15:00-17:00 «Халқаро кинофестиваль остонасида» мавзусида давра суҳбати 
30 декабрь
17:00-18:00 «Қизил йўлакча»дан ўтиш маросими Ёшлар ижодиёт саройи
18:00-20:00 Фестивалнинг тантанали ёпилиш маросими

 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг