ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
ТАҚВИМ
Концертлар ва шоу

Сами Юсуфнинг Тошкентдаги илк концерт дастури

8 декабр, Якш
ВАҚТИ
19:00
Ўтказилиш жойи
Humo Arena

8 декабрь куни Humo Arena муз саройининг саҳнасида британиялик хонанда, ёзувчи, мулти-инструменталист ҳамда ажойиб истеъдод соҳиби Сами Юсуф яккаҳон концерт дастури бўлиб ўтади. Мухлисларни хонанданинг ноёб овози ва энг яхши тароналари кутиб қолади. 

Сами Юсуф Қироллик мусиқа академиясида таҳсил олган бўлиб, болалигиданоқ бир неча чолғу асбобларида мусиқа чалишни бошлаган. Унинг Ал-Муъаллим номли илк мусиқий албоми 2003 йилда тақдим этилган бўлиб, ушбу альбом унга тез орада машҳурлик олиб келди. Сами Юсуф ўз ижоди давомида тақдим қилган кейинги альбомлари дунё рейтингларида юқори ўринларни эгалладилар. Шу кунга қадар Сами Юсуфнинг 34 миллиондан зиёд альбомлари сотилган. Сами Юсуфнинг ҳар бир концертида минглаб одамлар йиғилади. Унинг Истанбулда бўлиб ўтган концертига эса 250 мингга яқин мухлислари ташриф буюришган. Сами Юсуфни The Guardian нашриёти «Яқин Шарқнинг энг машҳур британиялик юлдузи» деб эълон қилган. Time журнали эса уни «Ислом оламининг Рок юлдузи» деб номлаган. Шунингдек, Сами Юсуф БМТнинг очлик билан курашдаги расмий элчиси ҳисобланади. 

Концертга чипталарни қуйидагича ҳарид қилиш мумкин:

  • iTicket.uz сайти ёки мобил иловаси орқали электрон билет ҳарид қилиб, Тошкент шаҳри бўйча етказиб беришга буюртма бериш мумкин;
  • iTicket.uz расмий сотув жойларида қуйидаги манзиллар бўйича:
  • Афросиёб 4А, Grand Trade бизнес маркази;
  • Нumo Arena муз саройида;
  • Samarqand Darvoza КСМ (1-қават);
  • Compass КСМ  (1-қават);
  • Самарқанда шаҳри, Университет Бульвари 1/4, Malika Prime меҳмонхонаси. 

Ўтказалиш санаси: 8 декабрь 2019 йил
Ўтказилиш вақти: 19:00
Чипталар нарҳи: 50 000 сўмдан 2 500 000 сўмгача
Маълумот учун телефон рақамлари: +99871 2072072, +99871 2071071

 


 

Бошқа тадбирлар
Концертлар ва шоу
Miyagi and Andy Panda Тошкентда
19 октябр
Хозирча хеч ким бормайди
Концертлар ва шоу
Баҳром Назаров концерти
1 ноябр - 4 ноябр
Хозирча хеч ким бормайди
Концертлар ва шоу
Улуғбек Раҳматуллаев концерти
6 ноябр - 12 ноябр
Хозирча хеч ким бормайди
Концертлар ва шоу
Сами Юсуфнинг Тошкентдаги илк концерт дастури
8 декабр
Хозирча хеч ким бормайди

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг