ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Креатив

Жазирамада жон сақлаймиз!

1156
0

1. Кундузи кўчага камроқ чиқишга ҳаракат қилинг. Айнан соат 11:00дан 17:00гача куннинг энг қизиган вақти ҳисобланади. Шунинг учун бу вақтда иложи борича бинонинг ичида бўлишга ҳаракат қилинг.

alt

2. Ташқарига чиққанингизда салқин ичимлик суви ва иложи борича оқ рангдаги бош кийимини олишни унутманг.

alt
 

3. Имкон қадар оч рангдаги кийим бошга эътибор қаратинг. Елкаларингиз ёпиқ бўлса нур устига аъло нур бўлади, бу билан сиз қуёшда тери куйишини олдини оласиз.

alt
 

4. Хитойча тўқилган соябон жазирамада сизга кўп ас қотади, шунинг учун бу ашёга пулингизни аяманг. Офтоб уришидан жуда яхши ҳимоя воситаси харид қилган бўласиз.


alt

5. Агар кундуз куни кўчага чиқишга мажбур бўлсангиз кўйлак ёки футболкангизни пульверизатор ёрдамида намлаб олишингиз мумкин. Кийимингиз қуригунга қадар танангиз қизиб кетмайди.

alt

6. Фарзандларингизни қуёшдан асранг. Айниқса 3 ёшга тўлмаган болаларни жазирамада умуман кўчага олиб чиқмаган маъқул. Бунинг иложиси бўлмаса , албатта уларнинг бош кийими бўлишига аҳамят беринг.

alt

7. Кўчага чиқишдан аввал салқин душ қабул қилсангиз терингиз тозаланади, бу эса яна 10-15 дақиқагача баданингиз қизиб кетиши олдини олади. 

alt
 

8. Жазирамада енгилроқ овқатланган маъқул. Организмингизни ёғли таомлар билан қийнаманг, яхшиси мева ва сабзавотлардан кўпроқ истеъмол қилинг.  


alt
 








 

 

 

 

 

 

 

 

 

9. Яна бир муҳим нарса! Суюқликни тўғри истеъмол қилинг. Ҳаво исиб кетди деб ҳаддан ташқари муздек сув ёки яхнагина пиводан ўзингизни тийинг. Иссиқ ҳавода салқин кўк чой энг тез чанқоқни босадиган ичимлик ҳисобланади. 

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-07-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг