alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

Машҳурлар устозларини табриклайдилар!


Бугун юртимизда байрам, узстозлар ва мураббийлар куни. Бугунги байрам билан эл севган санъаткорларимиз ўз устозларини табриклайдилар. 



Акбархўжа Расулов


Бугунги байрам билан барчу узтоз ва мураббийларни қутлайман. Шу ўринда биринчи устозимни алоҳида табриклашни маъқул топдим. Сабаби инсон ҳаётининг пойдеворини айнан биринчи ўқитувчи белгилаб беради. Мени илк бор қўлимга қалам тутқазиб, ўқишни, ёзишни ўргатган устозим Муборак опа! Сизни чин қалбимдан байрамингиз билан табриклайман. Умрингиз узоқ бўлсин, бахтимизга соғ-саломат бўлиб юришингизга тилакдошман. Берган таълим ва тарбиянгиз учун чуқур миннатдорчилик билдираман. Ҳурмат билан ўқувчингиз Акбархўжа.


alt
 
 

Юлдуз Ражабова


Фурсатдан фойдаланиб, барча устозларимни бугунги улуғ байрам билан муборакбод этаман. Ҳаётим давомида менга озми кўпми ўз билимини берган, тажрибаси билан бўлишган азиз устозларим, илоҳим бахтимизга соғ ва омон бўлинг. Ҳаётингиз қувончли кунларга тўла бўлсин. Нимаики орзу умидларингиз бўлса, барчасига етишиб юришингизни тилаб қоламан. Сизларни севувчи Юлдуз Ражабова


alt


alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-10-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг