alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

Ортиқча ёғларни эритадиган 5та маҳсулот

Танадаги ортиқча вазнни йўқотишда парҳез ва спорт билан шуғулланишдан ташқари “ёғ эритувчи” маҳсулотлар истеъмол қилиш ҳам ёрдам бериши мумкин. Улардан энг самаралилари МуDау шарҳида.

Малина

alt

Япон олимлари кўп йиллик изланишлардан сўнг малина таркибида витаминлар, минерал ва пектин моддалардан ташқари эндигина истъемол қилинган ёғларни парчаловчи липолитик ферментлар мавжудлигини исботлашга муваффақ бўлишди. Вазн ташлаш учун овқатдан ярим соат олдин ярим стакан малина истеъмол қилиш керак. Шу билан бир қаторда малина кам калориялик маҳсулотлардан ҳисобланади. Бу маҳсулотнинг 100 граммида бор йўғи 44 ккал бор.



Долчин (Корица)

alt

Бу машҳур зиравор қондаги қанд миқдорини сезиларли даражада камайтириш, шунингдек қиздирувчи хусусиятлари эвазига организмдаги ортиқча ёғларни чиқариб ташлашга қодир. Албатта севимли долчинли булочкалар озишингиз учун сизга ёрдам бера олмайди, лекин бу зиравор чой, қаҳва, коктейллар, сутли ичимликларга қўшиб истеъмол қилинса бирон бир натижага эришса бўлади.



Занжабил (Имбирь)

alt

Ўткир занжабил ошқозон секрецияси ва қонайланишини яхшилайди, унинг таркибидаги эфир мойлари эса организмдаги алмашув жараёнларини тезлаштиради, бу ўз навбатида ёғ ҳужайраларининг парчаланишига олиб келади. Занжабил шунингдек терисида муаммолари бўлган инсонларга тавсия қилинади.



Грейпфрут

alt

Грейпфрут қондаги инсулин миқдорини тушуриши ҳисобига вазн камайтириш хусусиятига эга. Ундан ташқари грейпфрут кучли сийдик ҳайдайдиган маҳсулот ҳисобланади.  Бу мевани озиш учун истеъмол қилинганда ичидаги тахир ўрами билан ейиш муҳим аҳамият касб этади.



Кўк чой

alt

Кўк чойнинг ортиқча вазн билан курашишдаги муҳим роли тадқиқотлар натижасида кўп бора тасдиқланган. У таркибида мавжуд бўлган юқори миқдордаги кофеин ҳисобига моддалар алмашинувини 15-20%га тезлаштиради ва антиканцероген хусусиятга эга. Шуниси муҳим-ки, у нафақат тери ости, балки энг хавфли ҳисобланган висцерал ёғларни ҳам ювиб чиқара олади.  
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-04-2014

ИЗОҲЛАР 2

Меҳмон 11 декабр #
zor
Меҳмон 3 декабр #
Зур гап ек
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг