ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Обидалар

Биродарлар қабри

Усмон Носир ва Чўпон ота кўчаси
Биродарлар қабри

Фашизмга қарши курашган жангчи-ҳалоскорларга халқ хотираси ёдгорлиги - "Биродарлар қабри"  - жангчилар қабристониниг "Мотамсаро она" мемориалида абадийлаштирилган.

1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан уруши СССР халқлари устидан алоҳида оғриқ билан ўтиб кетди. Тошкент фронтолди шаҳри бўлмаган, у даволашга олиб келинган ва кўпчилиги шу ерда абадий қолиб кетган  ярадор аскарлар фронтолди госпитали бўлган.

Тинчлик, ёруғлик, муҳаббат ғалабаси учун жонини қурбон қилган аскарлар хотираси учун миннатдор авлодлари номидан мангу олов ёниб туради, мовий арча ва мирзатераклар абади йсоқчиликдалар, мажнунтолар қабрлар устида бош эгиб турибдилар.

Вақт ўтаверади, ҳалок бўлган аскарлар қабри устида булутлар сузаверади, аммо "Она Ватан" нинг ўз ўғилларига тутган мотами абадий қолади.

Ҳалоскор-аскар қаҳрамонлиги хотираси бизнинг миннатдор қалбимизда мангу қолади!

Ҳайкалтарошлар: Л.Рябцев, В.Лунев

Меъморлар: Л.Адамов, Я.Афанасьев

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг