ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Обидалар

Низомий ҳайкали

Яккасарой тумани, Юсуф Хос-Ҳожиб кўчаси
Харитада кўриш
Низомий ҳайкали
Мўлжал
Тошкент Давлат Педагогика Университети

Низомий номли Тошкент Давлат Педагогика Университети олдида жойлашган.

Абу Муҳаммад Илёс ибн Юсуф Низомий бизга мутафаккир, файласуф ва шоир сифатида танилган; 1141 йилдан 1209йилгача Ганжида (Озарбайжон) яшаган. У ҳукмдорлар хизматидан бош тортиб, шох саройларидан нарида ўз ҳоҳишига кўра, камбағалликда яшашни афзал билган.



Низомий ақидаси:

Ҳалққа асқотишга ҳаракат қил,

Ўзингни табиат безаги бил.

Ёки,

Кўп ишлар дўстликдан зафар қучди,

Дўст керак, иш унуми учун.

Низомий номи бизгача унинг яратган асарлари туфайли етиб келди. У форс тилида ижод қилиб, дунё бадиий хазинасини тўлдиришга катта ҳисса қўшди.  Унинг "Сирлар хазинаси" тарбиявий-файласуфлик, "Лайли ва Мажнун", Етти гўзал" романтик, "Искадарнома" (Александр Македонский ҳақида) тарихий  поэмаларини ўз ичига олган "Ҳамса" асари  ижодининг чўққиси ҳисобланади.

Пойтахтимизда Низомий ҳайкалининг очилиши мустақиллик йилларида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги маданий ҳамкорликнинг ёрқин тимсолидир. Ҳайкалнинг очилишида икки мамлакат президентлари: Ислом Каримов ва Илҳом Алиевлар қатнашдилар.

"Мен бу маросимда қатнашаётган азиз меҳмонлар, ва авваламбор Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни , адабиёт ва санъатнинг ҳурматли вакиллари, Низомий ижодининг барча ихлосмандларини чин дилдан қутлаётганимдан бахтиёрман" - деди Ислом Каримов.

"Дунё адабиётининг ёрқин намоёндаси Низомий Ганжавий ўзининг ўлмас, бетакрор ижодини инсон феъл -атворидаги раҳмдиллик, фидокорлик, вафодорлик, адолат, қаҳрамонлик каби маънавийлик, олийжаноблик хусусиятларни мадҳ этишга бахш этди -деди ҳукумат бошлиғи. - Қўрқмасдан шуни айтиш мумкинки, Низомий дунёнинг буюк шоирлари сафидан жой олган. Ўзбекистонда шоирнинг исмини эшитмаган, унинг авлодларга қолдирган бой ва гениал асарларини билмаган одам йўқ".
Тарихдан яхши маълумки, таъкидлади Ислом Каримов, ўзбек адабиётининг атоқли шоири Алишер Навоий Низомий даҳосига чуқур ҳурмат ва ҳаяжон билан ёндошган, ўз асарларида унинг инсонни улуғловчи  файласуфона, маънавий қадриятларини куйлаган.

Тарихимиз зарварақлари ўзбек ва озарбайжон ҳалқлари аждодлари бирлиги, тили, анъана ва урф-одатлари яқинлигидан гувоҳлик беради. Ҳозирги авлод, икки мамлакат жамияти, бу маданий ришталарни умумий қадриятлар сифатида қадрлайди ва уларни мустаҳкамлайди, асрайди. Буни кўплаб сиёсий, иқтисодий ва маданий жабҳалардаги намуналаримизда кўриш мумкин, -таъкидлади Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти буюк Низомий Ганжавий ҳайкали  Тошкент Давлат Педагогика Университети олдидаги майдонга ўрнатилгани тасодиф эмаслигини таъкидлади.

"Республиканинг нуфузли илм марказларидан бири бўлган университет 60 йилдан бери Низомий номи билан аталиб, унинг хотирасини шарафлаб келади. Бу дабдабали ҳайкал, ажойиб ҳайкалтарошлик асари бўлиш билан бирга, халқимизнинг Низомий даҳосига бўлган чуқур ҳурмати рамзи ҳамдир.

Шу билан бирга истардим-ки, ҳайкал қардош озарбайжон халқига, унинг қадимий тарихи, маданияти, унинг асрлар оша синалган сўнмас руҳи, турғунлик ва иродаси, унинг ёрқин келажагига ҳурмат ва ишонч сифатида қабул қилинса." - деди Ислом Каримов

"Низомийнинг ватани, гўзаллик ва шеърият ўлкасидан келган азиз меҳмонлар, сизларни яна бир бор қутлашга рухсат этсангиз. Ўзбекистонга хуш келибсиз! Ўзбек ва озарбайжон халқларининг дўстлиги ва ҳамкорлиги мустаҳкамлансин ва ривожланаверсин" - деди Ислом Каримов

Президент Илҳом Алиев Озарбайжон халқи ва хукумати номидан ўзбек халқига, президент Ислом Каримовга озарбайжон халқининг буюк шоири ва мутафаккирига ўзбек ерида кўрсатилган чуқур ҳурмати ва эҳтироми учун самимий миннатдорчилигини билдирди.

Ҳайкалтарош: Илҳом Жабборов
Меъмор: Валерий Акопжанян
 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг