alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Обидалар

Шайхонтохур мажмуаси

Абдулла Қодирий кўчаси
Харитада кўриш
Шайхонтохур мажмуаси
Мўлжал
Ўрда, Меъморчилик ва қурилиш Давлат қўмитаси

Ўзбекистон пойтахтининг энг кенг ва чиройли кўчаларидан бири - Навоий шоҳкўчаси бундан юз йиллар аввал мусулмонлар иззатлаган сўфий, шайх Хавенди ат-Тохур номи билан Шайхонтохур деб аталган. Унинг мақбараси шаҳарнинг шу мавзесида жойлашган. Ат-Тохур мемориали Тошкентда сақланиб қолган кўҳна иншоот ҳисобланади. У Амир Темур кўрсатмасига асосан XIV аср охирида қурилган.

Хавенди ат-Тохур шахси нафақат замондошлари, балки авлодларини ҳам донолар доноси сифатида ўзига тортган. У XIII аср охирларида Тошкентнинг тоғли қишлоқларидан бири Боғистонда, асли арабистонлик  ва халифа Умар авлодидан бўлган шайх Умар оиласида туғилган. Маълумки, Хавенди ат-Тохур авлодига XV аср тарихига катта таъсир кўрсатган "Нақшбандий" дарвешлар  диний ташкилоти асосчиси машҳур шайх Хўжа Аҳрор ҳам мансуб бўлган.

Ат-Тохур ёшлигида Туркистон шаҳрига саёҳат қилган, у ерда бир неча йил дарвешлар хонақосида яшаб, Ахмад Яссавийнинг мистик фалсафасини англаб, сабр ва мўминликни ўрганган. Узоқ йиллик дарбадарликдан сўнг, Тошкентга қайтиб, гўзал афсонага эга муқаддас булоқ ёнига ўрнашган. Айтишларича бу булоқ суви "умрбоқийлик" гарови бўлиб, унинг қирғоғидаги дарахтлар соясида Шохли Искандар - Александр Македонскийнинг ўзи ҳордиқ чиқарган. Афсонага кўра, ислом динигача булоқ бўйида Сув ва Олов ибодатхонаси бўлган. 1355 йилда вафот этган шайх ат-Тохур ўзини шу жойга дафн этишларини васият қилган. Ростми, ёлғонми, лекин авлиёнинг қабри ёнида охирги пайтларгача Искандар сауралари деб аталувчи - мингйиллик, баргларсиз, деярли тошга айланган дарахтлар ўсган. Бу дарахтлардан бирининг танаси ханузгача Шайхонтохур мақбараси ичида, шундоқ шайхнинг қабри ёнида сақланиб қолган. Шайх Хавенди ат-Тохур мақбараси худди ўзининг ҳаётидай жуда камтарона. Фақатгина кираверишдаги ғиштин ўқсимон ва учбурчак токчалар кўк-ҳаворанг сопол билан безалган. Мақбарада иккита хона бор: ўн икки қиррали айланага эга гумбазли хонада ат-Тохурнинг сағанаси жойлашган, гумбази саккиз қиррали кичикроқ иккинчи хонада унинг рафиқаси ва  ўғлининг қабри жойлашган дейишади. Мўътабар мемориалнинг атрофида асрлар мобайнида Тошкент ҳукмдорлари ва уларнинг яқинлари сағаналари қурилган. Шундай қилиб, XIX аср охирида ўн олти мақбарадан иборат некропол вужудга келган. Аммо, бир неча қаттиқ зилзилалар ва совет пайтидаги ўйламасдан қайта қуришлар оқибатида ҳозир мемориал мажмуага фақат учта иншоот киради. Шайхонтохур сағанасидан йигирма метрлар орасида пишган ғиштдан куб  шаклида қурилган Марказий Осиё меъморчилигига хос бўлмаган чорқирра гумбазли кичик бино жойлашган. Кўҳна ўймакор нақшли эшиклар дафн хоналари - ганчли сталактитлар билан безатилган чуқур токчали гўрхонага олиб киради. Бу XVIII ўрталарида Тошкент ҳукмдори  бўлган Қалдирғоч-бей лақабли   Толиббейнинг мақбараси. Маълумки, у Юқори жузга тегишли Дуглат уруғига мансуб бўлган. У замондошлари орасида адолатли қози, нутқлари билан ҳалқни қизиқтирувчи ажойиб нотиқ,  Марказий Осиёга жунгар-қалмиқлар юришига қарши кураш раҳнамоси сифатида танилган. Шу билан бирга у Хўжа Ахмад Яссавий таълимоти издоши бўлган,  тақдир тақозоси билан Тошкентга ҳоким бўлгач, шайх Хавенди ат-Тохурга ихлос қилган.
Сал нарироқда Юнусхон Мўғулистонийнинг буюк мақбараси бор. Бу XV асрнинг пештоқли, баланд ,ўқсимон равоқли киришга эга иншооти ўз ўлчами билан ҳайратга солади.  Мақбара асосий залининг гумбазли бостирмаси кесишиб ўтган равоқлар ва елканлардан тузилган. Олд тарафи хуснихатли араб ёзувлари ва"гирих" нақши билан безатилган. Мақбара ҳашамати унда дафн этилган Юнусхон шахсига арзийди. Юнусхон чингизийлар зотига мансуб Жиғатой уруғидан чиққан. Ундан ташқари у Темурийларга яқин қариндош бўлган, чунки унинг қариндошларидан бири Мирзо Улуғбекнинг рафиқаси бўлган, қизи Меҳр Нигор эса Захириддин Бобурнинг онаси бўлган. Юнусхон 1416 йилда туғилган, ўн уч ёшида отасидан ажралиб йигирма йилдан ошиқ Эронда "иззатли сургун"да бўлган ва у ерда Амир Темурнинг сарой тарихчиси Шарофиддин Али Яздидан чуқур билим олган.  У илоҳиёт ва адабиётни ўрганган, араб ва форс тилларида жуда яхши гапирган ва ёзган, шоирлик қобилияти туфайли қофиялаш ва хуснихат санъатини эгаллаган, мусиқа асбобларини чалиб, улар жўрлигида куйлаган.

1456 йилда Юнусхон ватанига қайтади ва Мўғул улуси хони деб эълон қилинади. Темуридлар билан нафақат қариндошлик, балки иттифоқдошлик алоқаларини тузиб Фарғона водийсининг бир неча ерларини бошқаришни ўз қўлига олади. Марғилонда Хўжа Аҳрор билан учрашиб назокатли ва ҳурмат иззатга йўғрилган муомаласи билан шайхнинг хайрихохлигига сазовор бўлади ва у Юнусхон ер мулкларига Тошкентни ҳам қўшиб олишига ёрдам беради. 1485 йили у фалаж бўлиб қолади ва у ҳокимиятни ўғилларига беришга мажбур бўлади. Ўзи эса Хавенди ат-Тохур мақбараси ёнидаги дарвиш-сўфийлар масканига кетади. Икки йилдан сўнг у шу ернинг ўзида ўғиллари қурган мақбарага дафн этилади.

Шайхонтохур мажмуасининг учта мақбараси Ўзбекистон ўрта асрлар меъморчилиги маржонининг дурдонаси бўлиб қолади.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг