alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Обидалар

Ҳазрати Имом мажмуаси

Қорасарой кўчаси
Харитада кўриш
Ҳазрати Имом мажмуаси
Мўлжал
Себзор

Тошкентнинг эски маҳалласи Себзорда асрлар бўйи қурилиб келган тарихий-меъморий обидаларнинг тўлиқ мажмуасидан иборат  Хазрати Имом майдони жойлашган. Олимлар фикрича, бу олдин Шош деб аталган шаҳар маркази бўлган. Тарихий бинолар ансамбли исломнинг   Тошкентдаги биринчи имоми ва тарғиботчиси Каффол аш-Шоший мозори атрофида пайдо бўла бошлади ва майдонга "Ҳазрати Имом " номи берилди.

Абубакр Муҳаммад ибн Али Исмоил ал-Каффол аш-Шоший 903 йилда Тошкентда туғилган. Билимни у Бухоро, Самарқанд, Термиз мадрасаларида олган, ва ислом илоҳиёти устунларидан бўлган имомал Бухорий ва Мухаммад ат-Термизийнинг маънавий издоши деб ҳисобланган. Каффол аш-Шоший бир неча марта маккага хаж қилган, Дамашқ, Бағдод ва Хижозда бўлган. Саёҳатлари мобайнида замонасининг йирик мусулмон алломалари билан баҳсларда қатнашиб, илоҳиёт бўйича чуқур билимини намойиш қилган. Унинг обрўси шунчалик баланд эдики, араб дунуёсида уни "Буюк имом" деб аташарди. Замондошлари Мовароуннаҳр олимлари орасида унга тенг келадигани йўқ деб ҳисоблашарди. Ватанга қайтгач, у бутун кучини исломни тарғиб қилиш ва шариат асосларини мустаҳкамлашга сарфлади.

976 йилда Каффол аш-Шоший қазосидан сўнг, унинг қабри табаррук деб ҳисоблана бошлади. 1541 йилда унинг қабри устига мақбара қурилди. Унинг асосий кираверишидаги эшик устида қурилган йил санаси ва қурилишда қатнашган сарой меъмори Ғулом-Ҳусайн Ҳамда хаттот Қудратнинг исмлари шеърий тарзда битилган ёзув сақланиб қолган. Авлиё хилхонаси ўзининг ажойиб шакли билан диққатни тортади. Каффол аш-Шоший мозори зиёратгоҳ бўлгани учун, мақбарага ҳонақо - саёҳатчилар учун қўноқ шакли берилган. Катта хочсимон залдан ташқари, бино зиёратчилар учун қурилган уч қаватли ҳужра -  бурчак устунли хоналардан иборат. Иншоот ён атрофдаги қабрлардан анча баланд пойдеворга ўрнатилган, анъаналарни бузган ҳолада Маккага эмас, шимолга қараган. Салмоқли меъморий ҳажмларига қарамай, бино кўкка юксалган ҳолда жуда хушбичим кўринади. Бу таассуротни Доира устига ўрнатилган тўғри бурчакли призма шаклидаги ҳаворанг гумбаз уйғотади. Мақбара олди сопол билан безалган  ҳашаматли пештоқли. Авлиёнинг қабри хилхона ғарбидаги  қирраланган тахмонда жойлашган. Ҳозиргача кўплаб зиёратчилар Каффол аш-Шошийнинг қабрига келиб, ундан ёрдам ва дуо оладилар.

Каффол аш-Шоший мақбараси ёнида Имом ал-Бухорий номидаги Ислом институти жойлашган.  У XIX  асрда қурилган ва ганчли миллий нақш ҳамда жимжимадор ёзув билан безатилган собиқ  Намозгоҳ байрам масжидининг биносида жойлашган. Институт 1970 йилда қурилган ва мусулмонлар дунёсида обрўли ўқув юртларидан бири ҳисобланади. Мадрасани тугатган ва ўзларини Оллоҳ хизматига бағишламоққа қарор қилган ёшлар,  тўрт йил мобайнида Ислом институти деворлари ортида илоҳиёт, адабиёт, тарих ва араб тилидан таҳсил оладилар.

Хазрати Имом мажмуасига Ўзбекистон мусулмонлари Диний бошқармаси биноси ҳам киради. Ундан сал нарида XIX асрда кўҳна пойдевор устига қурилган ва бир неча бор қайта таъмирланган Жума-Масжид жойлашган. Унда жума намозларидан ташқари никоҳ маросимлари ҳам ўтказилади. Унинг қаршисида ўттиз мингдан ортиқ диний ва дунёвий китобларга эга Диний бошқарма кутубхонаси жойлашган. Уларнинг орасида Диний бошқармага чет эл ислом мамлакатлари раҳбарлари томонидан ҳадя этилган икки мингта нодир китоблар, шу жумладан жуда чиройли расмлар билан бой тарзда безатилган XVI аср бошлари қўлёзмалари, хаттотликнинг ноёб намуналари, Қуръоннинг бой безатилган нашрлари бор.  Кутубхонанинг алоҳида хонасида мусулмонлар кўриши учун қўйилган Муқаддас китоб - Усмон Қуръони  алоҳида қимматга эга.

Ҳазрати Имом майдонини йирик, бизнинг замонамизда ўртаосиё меъморчилигининг энг яхши анъаналаридан фойдаланиб қурилган,  мовий гумбазлари ярқираб турган Жоме жума масжиди тугатади. Масжидга Қорасарой тарафдан киришни ҳар бири 56 метрли  иккита минора ўраб туради.
Ҳазрати Имом комплекси 1000 йиллардан ортиқ Ўзбекистонда ислом маданияти маркази бўлиб қолмоқда.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг