alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию

Пойтахтимизда янги BHS дўкони очилди




Samarkand Darvoza 
Кўнгилочар савдо марказида яқин кунларда BHS номли дўконнинг расмий очилиши бўлиб ўтди. 
 

BHS бренди ҳақида тўхталадиган бўлсак, унинг тўлиқ номланиши «British Home Stores». Европа бозорида 85 йилдан бери фаолият олиб боради. Шу йиллар давомида эса дунёнинг 14 мамлакатларида ўзининг филиалини очган. Ўзбекистон эса рўйхатда 15-мамлакат бўлди. 
 
Тадбир меҳмонларини танловлар ва совғалар, ҳамда катта тантанали байрам кутиб олди. Шунингдек, Великобритания элчиси Джордж Эдгар томонидан ҳам дўкон иши ривожига илиқ тилаклар билдирди: "Мен Ўзбекистон ахолиси ўзи учун яна бир дунёда ўз ўрнига ва номига эга британия брендини ўзлари учун очганликларидан бағоят  мамнунман. "Бу ердаги BHS дўкони мендек доимий ҳаридорга эга бўлади". 

 
alt alt

Тадбирда фуршет ташкиллаштирилди. Шунингдек, меҳмонларга қизил икки ярусли ўша британча машғур автобус олдида суратга тушиш учун турли британия рангларидаги ҳар хил шляпа, кўзойнаклар, тақдим этилди.  Меҳмонлар илк коллекция билан танишдилар ва биринчи ҳаридларни амалга оширдилар. 
 
alt alt

alt alt

alt alt

Бутик бир неча қимсларга бўлинган бўлиб: болалар кийим-кечаги линияси, аёллар ва эркаклар бўлими, шунингдек уй учун ажойиб нарсалар бурчагидан иборатдир.
 
alt alt

Нарҳ сегменти - бюджетлидан то премиум-классгача, марканинг асосий аудиторияси эса 16 ёшдан 65 ёшгача бўлган аёллар ва эркаклар, шунингдек 2 ойлик гўдаклар ва 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ташкил этади. 
 
alt alt
 

Дўконда 3 та аёллар ва 3 та эркаклар кийиб кўриш учун хизмат қиладиган хоналар мавжуд. Бу дўкон оилавий харидлар учун мўлжалланган бўлиб, бу ерда сиз ўзгача бичимдаги кийимларни ёки осмонўпар нарҳларни учратмайсиз. Дўкон оддий харидлар учун мўлжалланган. 
 
Бироқ, дўкон маъмурияти аризаси ҳурсанд этди: "BHS  коллекцияси Англиядаги дўконлар билан бир вақтда янгиланиб туради". 

 
alt
 
Дўкон очилиши вақтида  ёзги-кузги коллекцияни кўриш мумкин бўлди.Ҳозирда энг керакли нарсалардан бўлган мактаб формаси ҳам мавжуд. Яна дўкон очилиши муносабати билан барча нарсаларга чегирмалар мавжуд. Чегирмалар вақти чекланмаган. 
 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-08-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг