Фаол ҳордиқ
«Ice Avenue» муз саройи
Миробод тумани, Фетисов кўчаси, 135
Мўлжал
Фурқат номидаги истироҳат боғи
Телефон
+99871 2913451
+99871 2913451
«Ice Avenue» муз саройи 2012 йил 12 январдан буён фаолият юритади. Сарой Фурқат номидаги истироҳат боғида жойлашган. Муз саройининг кенглиги 50х25 м. Муз саройи табиий муздан қилинган бўлиб, павильондаги ҳарорат Цельсий бўйича 2-3 градусни ташкил этади.
Конькилар ижараси бир марталик абонемент нарҳи ичига киритилган. Ўғил ва қиз болалар учун алоҳида турдаги конькилар таклиф этилади. Ҳаммага конькиларни 1 ўлчамга каттароғини олиш тавсия этилади. Қалин пайпоқ билан кийилса касал бўлиб қолишни олди олинади.
Илк бор музда учаётганлар эса инструтор ҳизматидан ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, ҳудудда катта бўлмаган кафе ҳам мавжуд. У ерда иссиқ қаҳвани ичиб, исиниб олиш ҳам мумкин.
«Ice Avenue» муз саройи фақатгина қиш фаслида ишлайди.
ИЗОҲЛАР 0