alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Фаол ҳордиқ

«Камолот ёшлари» болалар соғломлаштириш лагери

Бўстонлиқ тумани, Чимён пос.
«Камолот ёшлари» болалар соғломлаштириш лагери
Телефон
+99895 1776585,
+99895 1708565
+99895 1776585, +99895 1708565
Сайт
www.mlk.uz
«Kamolot Yoshlar Oromgohi» ёшлар лагери Тошкентдан 110 км узоқликда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён поселкасида жойлашган.
 
Лагернинг бутун ҳудуди бўйлаб турли ҳил дарахтлар қад ростлаб туради.
 
Лагерда 2 та яшаш корпуслари мавжуд. Уларнинг ҳар бири 75 кишилик. Умумий жойлар сони – 150 та.
 
Ҳар бир корпус қуйидагилар билан жиҳозланган:


·         Тахта каравотлар ортопедик матраслар билан;
·         Янги оқ чойшоблар билан;
·         Иш столи билан;
·         Юмшоқ стуллар билан;
·         Холлда юмшоқ мебель (диван, кресло),
·         Журнал столлари; 
·         Сув қайнатиш учун термос; 
·         Қиз ва ўғил болалар учун чўмилиш кабинкалари;
·         Қиз ва ўғил болалар учун санузел;
Лагер буткул янгидан жиҳозланган. Шунингдек, семинар ва конференциялар ўтказиш учун керакли барча жиҳозлар мавжуд:
 
·         проектор (2 дона), 
·         флип чарт (2дона), 
·         оқ экран (2 дона), 
·         ускуналар (принтер\сканер\коп.),
·         овоз жиҳозлари: микрофонлар, овоз кучайтиргичлар.
 
Лагерда 2 та конференц зал бўлиб, 250 кишилик. Шунингдек, 2 та компьютер хонаси мавжуд бўлиб, унда 20 та компьютер мавжуд.
 Лагер ҳудудида шунингдек, тиббиёт пункти ҳам бор. У ер барча керакли нарсалар билан жиҳозланган. Болалар соғлиғини мутахассис шифокорлар кузатиб борадилар.
 Лагер ҳудуди болалар ўйин майдончалари, кинозаллар, рақс майдончалари, кутубхоналар билан жиҳозланган ва ёқимли ҳордиқ чиқариш учун барча шароит мавжуд. 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг