alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
ТАҚВИМ
Театр

Қайчи Қудалар

6 январ Чор - 23 январ Шан

2013 йилда  ушбу дурдона асарнинг яратилганлигига 100 йил тўлиши муносабати билан унинг замонавий вариантини яратиш учун қўл урилди.Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, саҳналаштирувчи режиссёр Аҳад Фармонов ушбу асар воқеаларини бугунги кунда ва юз йил аввал муносиб келин танлаш одатларини муқояса қилиб саҳнага қўйди. Бир аср бурун рўй берадиган воқеалар асосан У.Ҳожибеков либреттоси ва мусиқаси бўйича саҳналаштирилган бўлса, замонавий воқеаларда ишбилармон ўзбек йигити Асқар муваффақият билан дунё миқёсида тижорат ишларини юритади. Хорижий мамлакатларда унинг шериклари ва маркетлари мавжуд.Унинг бойлигига кўпчилик ҳавас қилади. Ушбу компанияга ҳиссадор бўлган холаси Нозима жиянига уйланиш вақти етганлигини айтиб, дакки беради. Асқар эса севмасдан, бўлғуси қаллиғини яхши ўрганмасдан уйланишни миясига сиғдиролмайди ва уйланишни ҳар гал орқага суриб келарди. Бу галги холасининг қатъияти уни ўртоқлари билан маслаҳатлашишга ундайди. Тенгқур йигитлардан бири озарбайжонча “Аршин мол олан” комедиясида келин танлашнинг ажойиб усул бўлганлигини ҳикоя қилиш жараёнида спектаклнинг юз аввалги воқеалари бошланади.

Ҳам замонавий, ҳам бир аср аввалги воқеаларда Асқар ролини ёш актёр Равшан Иброҳимов ижро этади. Асқар ўзи бой бўлса-да келинни кўриб, синаб олиш учун газмол сотадиган аршин молчи қиёфасига кириб, не-не хонадонларни айланади ва муносиб қиз, Султонбек исмли аслзоданинг қизи Гулчеҳрани учратиб қолади. Гулчеҳра ролини ҳам тарихий, ҳам замонавий талқинда солист-вокалистлар Зулфия Умирова, Дилором Иброҳимовалар ижро этишган.

Тарихий талқиндаги Асқарнинг холаси Султонбекникига жияни учун Гулчеҳранинг қўлини сўраб келганида сўққабош савдогарнинг кўзлари ёниб, ёши ўтгани билан ҳали кўхликкина бўлган аёлга кўнгли тушади ва бўлғуси куёвни эмас, кўпроқ ўзини сўраб-суриштиради. Спектаклда севишганлар қовушади.

Муаллиф ва композитор Узиер Хожибеков
Замонавий версия либреттоси муаллифи О.Тожибоева, С.Мухаммедов
Саҳналаштирувчи режиссёр Аҳад Фармонов
Саҳналаштирувчи дирижёрлар Олимжон Комилжонов, Акмал Тўраев
Саҳналаштирувчи рассом Наталья Глубокина
Бош ролларда:  Асқар - Р. Ибрагимов
Гучеҳра - З. Умирова
Сулаймон - Р. Қодирхонов
Султонбек - У. Шодмонов
Вали - У. Юсупов
Телле - И. Умирова
Нозима - М. Отажонов

 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг