alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
ТАҚВИМ
Театр

Заминдан олис кетма

20 январ Чор - 27 январ Чор

Қўчқор Норқобилнинг «Заминдан олис кетма» номли драмаси бугунги куннинг энг муҳим муаммоларидан бири экология, табиатни асраш мавзусига бағишланган. Асарда агар инсоният табиатга нисбатан шундай муносабатда бўлаверса дунё экологик хавф гирдобида қолишига эътибор қаратилган. Мазкур пьесада ҳалоллик ва нопоклик, эзгулик ва ёвузликнинг кураши инсонлар ўртасидаги муносабат, чуқур драматик таҳлиллар орқали берилган. Драмада ўз юртини севган, Ватан табиати ва борлиқни ҳаётнинг бир бўлаги деб билган ёш журналистнинг турли хил кучлар билан тўқнашуви жонли воқеалар орқали ифода этилган. Бир сўз билан айтганда, мазкур пьесада бугунги замон қаҳрамонининг қиёфаси тўлақонли акс этган.

ЖАНР: Комедия
РОЛЛАРДА: ТЎРА – Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов, ТОЛИБ – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов, артист Лазиз Орзиев ШОКИР – артистлар Ўткир Менглиев, Шарофиддин Музропов. РАҲИМ – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асадилло Набиев, артист Аброр Сайназаров. ЛОЛА – артистлар Темирова Шахло, Нигина Анарбаева, Гулнора Жуманазарова ОЛИМ – артистлар Собир Отажонов 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг