ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Театрлар

Абдулла Қаҳҳор номидаги сатира театри

Шайхонтоҳур тумани, Уйғур кўчаси, 2.
Абдулла Қаҳҳор номидаги сатира театри
Мўлжал
Цирк,
Телефон
+99871 2445411,
+99871 2445079
+99871 2445411, +99871 2445079
Мазкур Сатира театрида дастлаб Абдулла Қаҳҳорнинг “Тобутдан товуш”, Шароф Бошбековнинг “Темир хотин” комедиялари муваффақиятли саҳналаштирилди. Театрда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Носир Отабоев, сўнгра Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёровлар бош режиссёрлик қилиб, Саид Аҳмад, Неъмат Аминов, Фарҳод Мусажоновларнинг пьесалари саҳналаштирилган. Абдулла Қаҳҳорнинг “Аяжонларим” номли комедияси эса театрнинг энг сара спектаклларидан бири ҳисобланади. Кейинги йилларда театрда “Яхшилик жавобсиз қолмайди” (И.Баҳромов), “Қизил қалпоқча” (Д.Юлдашева), “Адашганлар” (Т.Муҳиддин), “Бугуннинг шум боласи” (К.Муҳаммадризо), “Айиқ” (А.П.Чехов) номли сатирик ва юмористик комедиялар саҳналаштирилди.
2009 йилнинг 1-чорагида мазкур Сатира театрида Қорақалпоқ драматурги Сайловбой Жумағуловнинг “Оила қувончи” номли комедияси саҳналаштириб, Қорақалпоғистон томошабинларига муваффақиятли намойиш этди.
Театр сайёр жамоа сифатида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйлаб гастрол сафарлари, ижодий учрашувлар уюштириб, мамлакатимиз аҳолисига маданий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Театрда Ўзбекистон халқ артистлари Эргаш Каримов, Бахтиёр Ихтиёров, Хайрилла Саъдиев, Лутфулла Саъдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Роза Каримова, Гулчехра Саъдуллаева, Зарифа Исмоилова, Турдибек Содиқов каби таниқли ижодкорлар ва иқтидорли ёшлар фаолият кўрсатмоқда.
 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг