ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Театрлар

ЛИК ҳаракати театри

(спектакллар бошқа театрлар саҳналарида намойиш этилади) Миробод тумани, Отатурк кўчаси, 24
ЛИК ҳаракати театри
Мўлжал
Республика ёш томошабинлар театри
Телефон
+99893 3921786,
+99894 6537931
+99893 3921786, +99894 6537931
E-mail
visage_theatre@inbox.ru
Ҳозирги кунда жамоанинг 30 нафардан ортиқ аъзоси бор. Булар — профессионал актёрлар, ёш студиячилар, шунингдек 20га яқин кўзи ожиз, кар-соқов, ҳаракати чекланган, БЦП билан оғриган ёшлар каби жисмонан ва ақлан заиф ногиронлар. Жамоа фаолияти доимо инновацион ва тадқиқий бўлган. 80-инчи йилларда Лилия Севастьянова "Авиасозлар" маданият сройидаги студиясида ўз ўқувчилари билан интуитив равишда ёрқин, замонавий, айни дамда жудаям теран мазмунга эга ўз саҳна тилини қидирарди. Жамоа ўзининг илк экспериментал спектакллар билан Ўзбекистон ва чет эл театр фестиваллари ҳамда ижодий устахоналарида иштирок этган. 90-инчи йиллар пластик ва рақс импровизациясига бағишланиб, шу асосда "Бир оқшом", "Оқ блюз", "Жимжитлик гуноҳи" каби ўнлаб спектакллар яратилди. Шунингдек бир қатор халқаро лойиҳалар ҳам амалга оширилди. Булар франциялик ҳамкасблар билан биргаликда яратилган "Сир", "Вокзал" каби спектакллардир. Айнан импровизациядаги тажриба ва санъатда жисмоний моҳиятдан, руҳий моҳиятни устун қўйилиши Театрга ногиронлар билан ижодий ва илмий иш олиб бориш имкониятини берди. Спектакллар Республика ёш томошабинлар театри саҳнасида намойиш этилади.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг