ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Театрлар

Республика қўғирчоқ театри

Яккасарой тумани, Афросиёб шоҳкўчаси, 1
Харитада кўриш
Республика қўғирчоқ театри
Мўлжал
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги
Телефон
+99871 2567395,
+99871 2568317
+99871 2567395, +99871 2568317
"Республика қўғирчоқ театри" "Катта Иван" спектакли премьераси билан 1939 йил 25 декабрда очилган. Мазкур спектакль И.Лиозин ва Н.Рахимов томонидан саҳналаштирилган. Театр 1999 йилда Мехикода "Буюк маҳорати ва ёш авлодни эстетик тарбиялашдаги хизматлари учун" Халқаро мукофоти билан тақдирланган. Театрнинг яна бир спектакли "Ва яна Андерсен" ҳам катта ютуқларга эришган. Мазкур спектакль 2003 йилда С.Образцов номидаги иккинчи Халқаро фестивальга таклиф қилинади ва Москвадаги муваффақиятли иштирокидан сўнг Краснодардаги "Арт-Визит" олтинчи Халқаро фестивалига танлаб олинди. 2004 йилда Краснодар қўғирчоқ театрлар фестивалининг очилиши "Ва яна Андерсен" спектакли билан бошлаб берилди. Спектаклнинг бу фестивалдаги иштироки эса "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси қўллаб-қувватлаши натижасида амалга ошди.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг