alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Ижодий студиялар

AVANTA ego - Таълим Муассаси

Мирзо Улуғбек тумани, Қори Ниёзий кўчаси, 2
AVANTA ego - Таълим Муассаси
Мўлжал
Ҳамид Олимжон метро бекати, 547- болалар боғчаси
Телефон
+99890 3216163,
+99871 2371314,
+99871 2370932
+99890 3216163, +99871 2371314, +99871 2370932

"AVANTA ego" студияси - бу ҳар ким руҳий кўмакдан тортиб то ижодий ғояларини амалга ошириш учун йўл топадиган жой.
Студиямизда болалар ва катталар таълим оладилар. 3дан 18 ёшгача бўлган болалар учун биз келажакка яхши пойдевор бўлиб хизмат қиладиган, шахсиятни ривожлантириш ва ижод қилиш учун дастурлар таклиф қиламиз.
 

"Филиппок" болалар учун тайёрлов мактаби
 

Муваффақиятли ҳаёт учун омадли старт
Машғулотлар кўлами болани мактаб жамоасида мулоқотга тайёрлайди, бир тарафдан ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш, иккинчи тарафдан атрофдаги одамларга нисбатан сабрли ва оқил бўлишга ўргатади. Болалар мактабда зарур бўлган тартиб ва тоқатга, синфда ўқитувчига қулоқ солиш ва меҳнат қилиш кераклигига аста-секин кўникма ҳосил қилиб борадилар. Машғулотлар педагог ҳар бир болага алоҳида ёндашадиган,  унга ўз ижод кучини ривожлантиришга кўмак берадиган қулай муҳитда ўтказилади.
Мақсад:
Мактабда ўқиш учун руҳий, ақлий,ҳиссий, ижтимоий тайёргарлик.
Бизда:
Малакали, изланувчан педагоглар, энг яхши замонавий ва анъанавий услублар мавжуд. Қулай шароит, махсус болалар мебели, замонавий қўлланмалар ва ўйинлар бор. Ҳар бир болага психолог ва логопеднинг доимий иштирокида алоҳида ёндашилади, унинг ижодий имкониятини ривожлантиради. Ота-оналар учун маслаҳатлар ва ижобий эмоционал муҳит.


"Муваффақиятга қадам" ўсмирлар учун психологик клуб

Клубнинг мақсади ўсмирга катта ҳаётга қадам қўйишда,  атрофдагилар билан тўғри муносабатни ўрганиш, ўзлигини таниш, касб танлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиш, тўғри ва оқилона қарорлар қабул қилишни ўрганишда ёрдам бериш.
Шу мақсадда студияда қуйидаги тренинглар ўтказилади:
·         "Ўқишни ўрганамиз" - ўқув давомати ва асосланишини ўстириш.
·         " Ижодий лаборатория" - ижодий қобилият ва тасввурни ривожлантириш.
·         " Ўзлигингни бил" - шахсий ўсиш тренинги: ўзининг кучли ва кучсиз тарафларини таҳлил ва қабул қилиш.
·         "Мулоқот тренинги" - одамлар билан бажону-дил мулоқотни ўрганиш.
·         "Мен учун овоз беринг" - раҳбарлик сифатларини ривожлантириш учун махсус тренинг.
·         "Тадбиркор" - ишбилармонлик сифатларини ривожлантириш учун махсус тренинг.
·         "Касб танлаш" - мустақил равишда касб танлаш учун керакли малака ҳосил қилиш.
*Тренинглар ҳафтасига бир икки марта ўтказилади.
 

Махсус дастур: «Ёш журналист – копирайтерлар мактаби»


Дастурда:
·         Оммавий ахборот воситалари тарихи
·         Журналистика назарияси асослари
·         Ифодали нутқ 
·         Мантиқ
·         Риторика
·         Рус тили амалий стилистикаси
·         Тележурналист маҳорати сирлари
·         Мода тарихи
·         Нутқ бойлигини ошириш
·         Талафузни яхшилаш
Дастур мақсади:
Ёш журналист-копирайтерлар (ёш телебошловчилар, газета мақолалари муаллифлари, телесценаристлар) дастури бўйича таълим олаётган болалар ва ўсмирларни тенгдошларининг катта аудиторияси билан ишончли мулоқот кириша олишлари, қизиқарли ғояларни, ижодий  фикрларни ва лойиҳаларни болалар ва ёшлар аудиторияси билан ишловчи ОАВда тарқатишлари учун ўқитувчи дастур билан тўлдириш. Ўқиш ниҳоясига етгандан сўнг битирувчилар “Класс” болалар ва ўсмирлар Республика газетаси билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўладилар. Дастур иштирокчилари бу ерда олган таълимларидан кейинчалик журналист касбини танлаганларида ёки оғзаки ва ёзма нутқдан моҳирона ишлатиш керак бўлган ҳар қандай мутахассисликда  фойдалана оладиларПосле окончания обучения ученики имеют возможность сотрудничать с Республиканской газетой для детей и подростков «Класс» в качестве юных корреспондентов, в дальнейшем использовать полученные знания и навыки при выборе профессии журналиста любого средства массовой информации и в других сферах деятельности, где необходимо умелое владение устной и письменной речью.

 

 

Болалар учун бадиий мактаб


Биз тасвирий санъат ва декор санъатига қизиқарли ва профессионал тарзда ўргатамиз. Биз ўқитишнинг замонавий ва классик услубларларни бирикмасини қўллаймиз. Бундай ёндашиш қизиқарли ва тезда ўз натижаларини беради. Барча машғулотлар кичик гуруҳларда ўтказилиши туфайли ҳар бир қатнашчига индивидуал ёндашиш имконияти мавжуд. Ижодий ОЎЮларига киришга тайёрлаш мактаби. Абитуриентларни санъат олийгоҳларига кириш имтиҳонларига тайёрлаймиз.

 

 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг