alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазма майдони

Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти

Хамза тумани, Содиқ Азимов кўчаси, 35 уй
Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
Телефон
+99871 2321810
+99871 2321810
Сайт
www.mrdi.uz
E-mail
info@mrdi.uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 23 январдаги “Ўзбекистон Бадиий Академиясини ташкил этиш ҳақида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 131-сонли Қарорига асосан Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтининг (ҳозирги Ўзбекистон санъат ва маданият институти) Рассомлик факультети негизида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ташкил топди. Институтга Шарқ миниатюра мактабига асос солган буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод номи берилди.
Институт қисқа вақт ичида ўз йўналиши ва анъаналарига ега бўлди. Дастлаб, “Рангтасвир”, “Амалий санъат, “Графика” таълими йўналиши бўйича ихтисос кадрлар тайёрланган бўлса, кейинчалик, “Санъатшунослик”, 1997 йилдан “Дизайн”, 2001 йилдан “Менежмент”, “Касбий таълим” йўналишлари бўйича бакалавриат босқичида мутахассис кадрлар тайёрланди. 1999 йилдан магистратура босқичида мутахассис кадрлар қабул қилиниши йўлга қўйилиб, 2002 йилдан олий малакали илмий, илмий-педагог кадрлар тайёрлаш мақсадида Аспирантура бўлими (2010 йилдан Стажер-тадқиқотчи-изланувчилар институти) ташкил этилди.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг