
Машҳурлар ва фарзандлари
Жаҳонгир Позилжонов
Биринчи ўринда шак-шубҳасиз беш нафар фарзанднинг отаси Жаҳонгир Позилжонов. Хонанда шу йилнинг апрель ойида бешинчи бор оталик бахтига муяссар бўлди. Дунёга келган қизалоқдан ташқари унинг икки нафар ўғил ва икки нафар қиз фарзандлари бор.
Иккинчи ўринда тўрт нафар фарзанд билан Рашид Ҳолиқов, Озодбек Назарбеков ва Нилуфар Усмоновалар.
Рашид Ҳолиқов
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов юқорида айтиб ўтганимиздек 4 нафар фарзанднинг отаси. Хонанданинг учта ўғил ва бир дона қиз фарзанди бор. Унинг тўнғич фарзанди Санжар Ҳолиқов отасининг изидан кетиб, санъат йўлини танлаган.
Озодбек Назарбеков
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳам тўртта фарзанднинг отаси. Унинг Робия, Лайло, Зиннура исмли қизлари ва Жафъар исмли ўғли бор. Хонанда икки қизини турмушга берган ва тўнғич қизидан набираси бор.
Нилуфар Усмонова
Хушовоз хонанда Нилуфар Усмонова бу йил тўртинчи бор оналик бахтига мушарраф бўлди. Уч нафар ўғил фарзанд тарбиялаётган хонанда ва ниҳоят қиз фарзанд дунёга келтирди. Узоқ кутилган қизалоққа Саъдия исмини бердилар.
Учинчи ўринда уч нафар фарзанд тарбиялаётган оталар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Иззатилла Иброҳимов ва хонанда Улуғбек Раҳматуллаевлар.
Иззатилла Иброҳимов
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Иззатилла Иброҳимов рафиқаси Нилуфар Иброҳимова билан икки қиз ва бир ўғил фарзандни вояга етказмоқдалар. Хонанданинг рафиқаси - шифокор.
Улуғбек Раҳматуллаев
Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ҳам уч нафар фарзанднинг отаси. У рафиқаси билан биргаликда икки ўғил ва бир қизни тарбияламоқдалар.
Рағбатлантирувчи ўринда икки нафардан фарзанд ўстираётган шоу-бизнесимиз вакиллари.
Лола Йўлдошева
Бетакрор овоз соҳибаси, хонанда Лола бир ўғил ва бир қизни вояга етказмоқда.
Райҳон Ғаниева
Хонанда Райҳон Ғаниева 2014 йилнинг май ойида эгизак фарзандлари Имрон ва Исломларни дунёга келтирган.
Зиёда Қобилова
2012 йилда турмушга чиққан хонанда Зиёда шу йилнинг март ойида иккинчи бор оналик бахтига муяссар бўлди ва ҳозирда турмуш ўртоғи билан биргаликда Камрон ва Имрон исмли ўғиллар тарбияси билан машғул.
Шаҳзода
Шаҳзода тахаллуси остида ижод қилиб келаётган хонанда Зилола Мусаева икки нафар ўғил фарзанднинг онаси.
Мадина Мумтоз
Серқирра ижодкор Мадина Мумтоз ҳам ҳозирда икки нафар фарзанд вояга етказмоқда. Унинг Муҳаммад Юсуф ва Муҳаммад Юнус исмли ўғиллари бор.

ИЗОҲЛАР 0