
Шаҳзода Матчонова ва Омарнинг никох тўйидан
Икки ёшнинг никох тўйларига ва бахтига шерик бўлиш ниятида уларнинг яқинлари, ўзбек кино, театр ва эстрада юлдузлари ташриф буюришди.
Ташқарида мехмонларни карнай сурнай садолари кутиб олган бўлса, ичкаридаги сокин скрипка мусиқаси остида барча бир ерга жам бўлишди.
Шохона тарзда безатилган тўйхона меҳмонлари кеча сабабчиларини интиқлик билан кутишарди. Икки ёш учун тўйхона эшиклари Элвис Преслининг Can't Help Falling In Love қўшиғи остида очилди.
Келин ва куёв, ҳеч бир ўзбек тўйи ўтмайдиган Ўзбекистон Халқ артисти Фаррух Зокировнинг «Келибди» қўшиғи остида кириб келишди. Назокатли Шаҳзода барчага келин салом қилди.
Икки ёш ўз жойларини эгаллашгандан сўнг, устоз санъаткор Фаррух Зокиров ўзининг энг хит қўшиқлари тақдис этиб, уларга ўз самимий тилакларини билдирдилар.
Тўйни файзли ўтишини бошловчилар Нилуфар Сотиболдиева ва Фарход Алимовлар таъминлашди.
Ушбу оқшомда театр, кино, ўзбек эстрадасининг энг ёрқин юлдузларини кўриш мумкин бўлди.
Келин бўлмиш Шаҳзоданинг энг яқин дугоналаридан бири Нилуфар Усмонова табриклаб, ўз қўшиқлари билан барчага яхши кайфият улашди.
Кичик хоним Усмоновадан кейин, саҳнага ўзбек эстрадасининг примадоннаси Юлдузхоним Усмонова ёшларни қутлаш учун саҳнага ташриф буюрдилар.
Келин ва куёв илк рақсларини айнан Юлдузхоним Усмонованинг қўшиғига тушишди. Рақсдан сўнг, хонанданинг ёнига ўтиб улар билан биргаликда эсдалик учун суратга тушишди.
Актрисанинг яна бир дугонаси Шаҳзода ҳам саҳнада ёшларни табриклаб, ўзининг энг рақсбоп қўшиқларини туҳфа этди. Барча меҳмонлар ўз рақслари билан ўртани қизитиб туришди.
Шунингдек, шу куни Шаҳзод гуруҳи Рашид Холиқов, Божалар, Шахло Ахмедова ва Dj Piligrim ҳам ёшлар учун ҳизматда бўлишди.
Dj Piligrim.нинг қўшиқлари барчаси жонли ижрода бўлиб, Омар ва Шаҳзода исмларини ҳар бир қўшиғига қўшиб, уларни табриклаб, бахт тилади.
Ўзбек урф-одатларига кўра келин Шаҳзода, барча ташриф буюрган меҳмонлар, қуда тарафга ва Қорақолпоғистондан келган меҳмонларга ва турмуш ўртоғига театр актрисаси Саида Раметова бошчилигида келин салом қилди.
Ундан сўнг эса, сўнгги йилларда тўйларда урф бўлган келин гулдастасини улоқтириш маросими бўлди. Ўртага барча Шаҳзоданинг келинлик гулдастасига эга бўлиш ниятидаги хали никох узуги тақмаган қизлар чиқишди. Гулдаста ўз соҳибасини топди.
Тўйхонани тўрида турган тўй торти ҳам икки ёш томонидан тантанали равишда кесилди.
Анъанага кўра ҳаётлари шу тортга ўхшаб ширин бўлишлиги учун икки ёш бир-бирларига уни тортиқ этдилар.
Икки ёшнинг тўй оқшоми жуда файзли ва гўзал тарзда, яқинлар даврасида қўшиқ ва рақслар, ҳамда самимий тилаклар билан ўтди.
Тўй тантанасининг юлдузли меҳмонлари:
Актриса Раъно Шодиева турмуш ўртоғи билан
Актёрлар Адиз Ражабов, Нозим Тўлахўжаев, режиссёр Ёлқин Тўйчиев ва меҳмон
Хонанда Мадина Мумтоз турмуш ўртоғи билан
Зарина Низомутдинова дугонаси билан
Актриса Жамила Ғофурова ва бошловчи Нигора Каримбоева
Дизайнер Саида Амир, фотограф Элли Ринати ва дугоналари
Актёр Хабибулло Низомов ва режиссёр Рустам Саъдиев
Телебошловчи ва актриса Райхон Уласенова
Хонанда Шаҳзода
Хонанда Шадиша турмуш ўртоғи Камрон билан, ҳамда дизайнер Дилдора Қосимова
Халимахоним ва дизайнер Бегзод Саитов дўстлари билан
Хонанда Умидахон дугонаси билан
Хонандалар Шаҳзода ва Нилуфар Усмонова келин куёв билан селфи
Келин куёв дўстлар даврасида








Биз ўз ўрнида, сайтимиз номидан Шаҳзодам Матчонова ва унинг туршмуш ўртоғи Омарни чин қалбимиздан яна бир бор табриклаб, биргаликдаги муҳаббатга бой хотиржам ҳаётни тилаб қоламиз.
Никоҳ тўйининг барча суратларини бизнинг фотоҳисоботда томоша қилинг.

ИЗОҲЛАР 0