Таом
ТОШКЕНТНИНГ ОЧИҚ АЙВОНЛИ МАСКАНЛАРИ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Бешинчи Гаштак Боғу-Эрам чойхонасида
Муқаддас Рамазон ойи келганлигига қарамай Гаштак клуби йиғилишлари давом этмоқда. Ушбу лойиҳани амалга ошириш ғояси туғилган вақтдан бошлаб, клуб аъзолари сафи борган сари кенгайиб бормоқда. Ўзбекистоннинг энг пазанда ошпазлари томонидан яратилган мазали таомларини таътиб кўриб, уларга баҳо бериш кимгаям ёқмаслиги мумкин.
«Боғу-Эрам» чойхонасига келганимда мен бир оз ҳайратланиб қолдим. Бу ер ҳақиқий Жаннат боғи эди. Чойхонада ям-яшил ўт, ариқ ва унча катта бўлмаган шаршарани кўриб, бу ер ўз номига монанд эканлигига амин бўлдим. Меҳмонлар учун дастурхон очиқ осмон остида безатилган эди. Салқин ҳаво эса ҳақиқатда биз жаннатда эканлигимиз ҳиссини кучайтирар эди.
Дастурхонга одатий чойхоналар таомномасидаги таомлар тортиқ этилди. Аммо таомларни тайёрлашдаги ўзгача ёндашув билан ажралиб тутарди. Масалан, биринчисига хуштаъм маставадан бахраманд бўлдик. Маставанинг шўрваси 4 соат давомида меъёрига етказиб қайнатилган.
Дастурхонга одатий чойхоналар таомномасидаги таомлар тортиқ этилди. Аммо таомларни тайёрлашдаги ўзгача ёндашув билан ажралиб тутарди. Масалан, биринчисига хуштаъм маставадан бахраманд бўлдик. Маставанинг шўрваси 4 соат давомида меъёрига етказиб қайнатилган.
Аввалги ўтган гаштак йиғилишлари каби алоҳида эътибор сузмага қаратилган бўлиб, у оддий кўринишда тортиқ этилишига қарамай жуда ҳам мазали бўлиб чиқди.
Иккинчисига тортиқ этилган таом Гранд-ассорти номи каби жуда ҳам улкан эди. Ушбу таомнинг сири оддий - бутун меҳрни бериб тайёрлаш! Бошқа масалиқлари эса (қўй гўшти - корейка, бедана, қиймали булғор, карам, дўлма, жўхори, тефтеллар, картошка, гулкарам, думғаза, товуқ ва бедана тухум) - бу иккинчи даражали нарсалар бўлиб, бу ўз хохишингизга ҳавола. Умуман олганда ҳар бир дастурхон атрофида ўтирган меҳмон бу таомдан мамнун эди. Чунки уларнинг ҳар бири бу катта лагандан ўзига ёққан нарсани топа олди.
Майин қовурилган мева доналари билан тортиқ этилган музқаймоқли десерт тортиқ этилгунча, меҳмонлар мазали амммо кучли иккинчи таомдан кейин ўзларига келиб олишлари керак эди.
Ҳамма атрофни томоша қилишга кетишди. Мен эса «Боғу-Эрам» чойхонаси эгасидан бу маскан ҳақида батафсилроқ айтиб беришларини сўрадим. Абдулазиз ака чойхона дизайни лойиҳасини ўзлари яратганликлари маълум бўлди. Бир йил ичида ҳаммага Уч Қаҳрамон номи остида таниш чўл, ҳақиқий Боғу Эрамга айланган экан. Чойхона майдони 2 га ташкил этиб, анъанавий ўзбек чойхоналарига ўхшамайди.
«Боғу-Эрам» чойхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмаган, аммо бу чойхона меҳмонларга гавжум масканлардан бирига айланишини тахмин қилиш мумкин.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
25-06-2015
ИЗОҲЛАР 0