Офисда тушлик
«Чайкоф»дан етказиб бериш
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Офисда тушлик
China Town: Етказиб бериш
«China Town» ресторани яқин орада таом етказиб бериш ҳизматини йўлга қўйди ва албатта биз ўз ўрнида уни синаб кўришга қарор қилдик. Ўз таъсуротларимиз билан қуйида бўлишамиз.Буюртмани биз chinatown.uz сайтида расмийлаштирдик. Сайтда тўлиқ таомнома жойлаштирилган бўлиб, унда ҳар бир таомнинг сурати ва тавсифи бор. Бу буюртмачи учун жуда қулай. Соат 12.00 да буюртма бердик ва бизга соат 13:30 да етказиб беришди. Айтганча, буюртма 70000 сўмни ташкил этса, етказиб бериш бепул тарзда амалга оширилади. Таом учун мўлжалланган махсус идишлар бизни сифатлилиги билан ҳайратлантирди. Совға сифатида бизга шунингдек, 3 та шарбат етказилди. Аммо биз кутган блинчикларни етказиш ёдлигидан кўтарилган бўлиб чиқди. Блинчик етишмаётганлигини эса биз таомхўрликни бошлаб юборгандан кейингини сезиб қолдик. Тўғриси бир неча соатлардан кейин бизга China Townдан қўнғироқ қилиб, ўз узрларини билдириб, қолиб кетган блинчикларни етказиб беришди.
Энди бир четдан ҳар бир таомга таъриф бериб ўтамиз:
Қўзиқоринли шўрва
Шўрва қуюқ, бир ҳил консистенцияда. Мазали, қаймоқ қўшилган. Шўрвани 5 баҳоладик.
Юккедян
Юккедян бу - жанубий-кореянинг денгиз ўтларидан тайёрланган аччиқ шўрваси. Бу шўрва ҳам ҳаммага бирдек ёқди, аммо аччиқлик бир оз камлик қилди. Таомга 4 баҳо қўйдик.
Сотэ
Бу таом жуда яхши тайёрланган бўлиб, фақатгина озгина туз ва саримсоқ пиёз етишмади. Бақлажонлар сувли ва мазали, памилдори кўкатлар билан тўйинтирилган. Сотэ биздан 5- баҳога эга бўлди.
Гўштли бодирингли салат
Салат ҳамма ҳамкасбларга ёқди. Аммо жуда ҳам аччиқ эди. Агар сиз аччиқ таомни ёқтирмасангиз, ундай тақдирда буюртма бераётганингизда эҳтиёт бўлинг. Умуман олганда эса бешга арзугулик салат.
Дофу
Дофу минг афсуски умуман мазасиз бўлиб чиқди. Ҳаттоки, туриб қолгандек, эскидек туюлди бизга. Дофу таоми биздан қониқарсиз баҳога эга бўлди.
Рис
Гуруч ҳаммага бирдек ёқди. Қуруқ эмас, ўзининг бетакрор мазасига эга. Таом 5 баҳога эга бўлди.
Саримсоқ пиёзли картошка
Картошка бизга ёқди, аммо уни "мундирдаги картошка" деб аташ жуда қийин эди. Тоам тайёрланиш қоидалари бузилганлиги боис, 5- билан баҳоланди.
Қизиб турган товада тайёрланган қўзиқоринлар
Қўзиқоринлар жуда ҳам мазали. Қўзиқоринли ассорти ўз ичига ўрмонда дарахтларда ўсадиган қўзиқоринни, вешенкаларни, шампиньонларни олган. Тоам ялаб қўядиган даражада мазали. Баҳо 5!
Қўзиқоринли ва пишлоқли мол гўшти
Тоам яхши тузланмаган. Гўшти жуда қаттиқ. Худди кеча қолиб кетган паловнинг гўштидан қилинганга ўхшайди. Бу таом умуман ҳеч кимга ёқмади. 2 баҳо қўйдик.
Қизиб турган товада тайёрланган товуқ гўшти
Товуқ қайласи бўлишига қарамай қаттиқ ва қуруқ. Бу таом 3- баҳоланди.
Чайна таун товуғи
Чайна таун товуғи эса ҳаммага ёқди. Гўшти юмшоқ, по-киевски котлетларига ўхшайди. Бу тоам болажонлар учун жуда яхши тўғри келади. Чайна таун товуғига 5 баҳо.
Қарсилдоқ товуқ
Бу таомни иссиқлигида истеъмол қилган яхши экан. Мазали кляр, саримсоқ пиёз эса ўзгача таъм бериб турипти. Товуққа 5 қўйдик.
Қизиб турган товада тайёрланган мол гўшти
Мол гўшти жуда ҳам мазали, юмшоқ, сувли. Ҳаммага ёқди. 5 баҳо берилди.
Қовурилган мариновкали мол гўшти
Гўшт яхши қовурилган. Мазали ва беш баҳога арзугулик таом.
Аччиқ булғор билан қовурилган мол гўшти
Таом унча аччиқ эмас, аммо гўшт хушбўй. Баҳо 3.
Ширин-нордон соусдаги мол гўшти
Гўшти жуда қуруқ ва қаттиқ. Ҳудди ўтган кунги таомни олиб келишгандек, бизга умуман ёқмади. Ҳамма бирваракайига 2 баҳо берди.
Бир киши учун тушлик, ўз ичига биринчи, иккинчи ва салатни олади, ҳамда бунинг барчаси тахминан 20000-25000 сўмни ташкил этади. Жуда катта порциялар, унча катта бўлмаган нархда.
Сўзимиз якунида шуни айтиш лозимки, бизга кўпроқ қўзиқоринлар, гуруч ва салат ёқди. Бу ресторандан таомларга буюртма бериш мумкин, аммо таомларни танлаётган вақтингизда эътиборлироқ бўлишни тавсия этамиз.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
28-09-2015
ИЗОҲЛАР 1