alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Офисда тушлик

Офисда тушлик: New York City Grill & Pizza

Ошхона: фаст-фуд
Манзил: Шайҳонтухур тумани, Қоратош кўчаси, 5А, «Samarqand Darvoza» КСМ, 5-қават
Мўлжал: "Korzinka.uz" супермаркети
Телефон: +998946500033
Етказиб бериш: бор
 
alt

Офисда тушлик рукнимизнинг бу галги объекти яқинда очилган  New York City Grill & Pizza бўлди. 
 
alt

alt
 
11:45 да буюртмамизни расмийлаштирдик. 12:30 да курьер офисимизга барча егуликлар билан кириб келди. 

Бизнинг буюртма қуйидагиларни ташкил этди: 
  • Пиццалар,
  • Цезарь салати,
  • Бруклин салати,
  • Buffalo товуқ қанотлари фри билан,  
  • Мол гўштли бургер,
  • Товуқли бургер,
  • Терияки байтс.
alt

Барчаси ҳақида бир четдан:
 
Пицца - мазали. Маккажўхорили ундан қилинган хамир эса ўзгача таъмга эга эди. Америка пиццаси деб аталишига қарамай, пицца ингичка эди. Пицца ҳамма ходимлар тарафидан юқори баҳоланди. 
Американча пиццанинг бошқа пиццалардан фарқи шундаки, хамири айтарли даражада қалинроқ бўлади. Шунингдек, зайтун ёғи, ўсимлик ёғига алмаштирилади. Американча пицца қайласи ҳажмда кўпаймаса ҳам, ингредиентлар кўплиги билан ажралиб туради. 

alt

Цезарь салатида етарли даражада зираворлар бўлиб, мазали эди. Ҳатто қўшилган қотирилган нон (сухариклар) ҳам мазали бўлиб чиқди.
 
alt

Бруклин салати ҳаммамизни ажаблантирди. Салат ичидаги тунец балиғи бўлаклари айтарли даражада катта эди. Порция каттагина бўлиб, ихчамгина аёл киши ушбу салатнинг битта порцияси билан тўйиши мумкин. 
 
alt

Товуқ қанотлари -  гўшти юмшоқ, соуси етарли, мазали таъмга эга.
"Буффало" товуқ қанотлари бу - Американинг энг машҳур таомларидан бири. У ердаги кўпгина барлар шу таомни тайёрлайдилар. Уни турли ҳил қайлалар билан дастурхонга тортиқ этадилар. Лекин Американинг ҳамма таъмаддихоналарида ушбу таом билан тортиқ этиладиган анъанавий қайла, яъни ачиқ қалампир қўшилган "Буффало" қайласи бўлади. Товуқ қанотлари қўлда истеъмол қилинади. 
 
alt

Тўғрисини айтадиган бўлсак, Бургерлар бизни анча хафа қилди. Ҳар иккаласида ҳам гўштлари яхши қовурилмаган. Шунингдек, мол гўштли бургерда тузланган бодринг ўрнига, барра бодринг солинган эди. Аслида эса тузланган бодринг бўлиши керак эди.
 
alt alt

Байтс терияки озгина тузсиз ва қуруқроқ бўлиб чиқди. Лекин ҳамкасблар фикри, шу жойда турлича бўлди. Кимгадур бу таом ёқди, кимгадур эса йўқ.  
Байтс Терияки бу — терияки қайласидаги товуқ филеси бўлаклари.

alt

New York City Grill & Pizza масканига жамоамиз билан биргаликда шу куни фақатгина бизга бургерлар билан омад чопмади деган фикр билан, "5-" баҳо қўйдик. 

Тўрт киши учун ҳисоб - 114.100 сўмни ташкил этди. 
 
alt

Азизлар, сиз ҳам ушбу маскан таомларини таътиб кўриб, ўз фикрларингиз билан ўртоқлашинг.  Етказиб бериш нарҳи 1 км учун 700 сўмни ташкил этади. Буюртманинг минимал нарҳи 20000 сўм. Айтганча маскан «Samarqand Darvoza» КСМнинг фудкорт ҳудудида жойлашган.  
 

Хулоса ўрнида, жаъми, қисқа маълумот:

Ҳизмат кўрсатиш (5 балли шкала бўйича) 5
Етказиб бериш тезлиги 45 дақиқа
Ҳисоб 114.100 сўм
Таомлар сифати (5 балли шкала бўйича)
Пицца 5
Цезарь салати 5
Бруклин салати 5
Buffalo товуқ қанотлари фри билан,   5
Мол гўштли бургер, 3
Товуқли бургер, 3
Терияки байтс. 4
 


Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-08-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг