Таом
ТОШКЕНТНИНГ ОЧИҚ АЙВОНЛИ МАСКАНЛАРИ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Малинали пирог рецепти
Бугун малинали пирогдан баҳраманд бўлишни таклиф этаман. У ушоқланадиган хамир асосида ва майин кремли начинкадан иборат. Малина ўрнига ўзингиз истаган бошқа бир мевани солишингиз мумкин.
Хамир учун керакли маҳсулотлар:
- 1,5 ст ун,
- 0,5 ст шакар,
- 120 гр творог,
- 2 ч.қ разрыхлитель,
- 50 гр. сариёғ (юмшоқ),
- 3 ош қошиқ сметана (қаймоқ),
- Бир чимдим туз.
- 200 гр сметана,
- 2 ош қошиқ крахмал,
- 3 дона тухум,
- 0,5 ст шакар,
- Ванилин
- 500 гр малина,
- қолипни ёғлаш учун ўсимлик ёғи.
Юқорида келтирилган маҳсулотлардан хамир қориб оламиз. Пишириқ учун қолип ўсимлик ёғи билан ёғланади.
Хамир ёйилиб, қолипга мослаштирилади. Четларини ҳам текислаб чиқамиз.
Начинкани тайёрлаб олгунимизга қадар хамирни музлатгичга қўйиб қўямиз.
Начинка учун тухум ва шакарни кўпиртириб оламиз. Сметана, крахмал ва ванилин қўшилади. Ҳаммасини яхшилаб кўпиртирамиз.
Музлатгичдан хамирли қолипни олиб, малиналарни бир текис қиб териб чиқамиз.
Аста-секин устидан тайёрлаб олган тухумли кўпигимизни қуйиб оламиз.
Пишириғмиз аввалдан қизитиб олинган духовкада 180° ҳароратда, тахминан 40 дақиқа пиширилади.
Пирогимиз тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
06-08-2015
ИЗОҲЛАР 0