Таом
ТОШКЕНТНИНГ ОЧИҚ АЙВОНЛИ МАСКАНЛАРИ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Puera чой уйи
Чойнинг тўғри тайёрланиши чой баргларининг табиий ифори ва ажойиб таъмини сақлаб қолади! Puera чой уйи Хитой, Ҳиндистон, Аргентина ва ҳаттоки Африка мамлакатларидан келтирилган чой навларининг 50 тури мавжуд. Бу ерда дўстлар билан ўтириб чойхўрлик қилиш ёки уй учун харид қилиш, шунингдек сара чой навлари тўпламини янги йил совғаси учун танлаб олиш мумкин.
Ўрта Осиёга чой, Буюк ипак йўли бўйла карвонлар орқали олиб келинган ва дарҳол оммалашган, ҳамда нафақат шунчаки ичимлик сифатида, балки ҳар бир уйда зарур маҳсулотга айланган.
Қайта ишлаш усули бўйича чой 6 хилга ажратилади:
Кўк чой;
Қора чой;
Оқ чой;
Сариқ чой;
Улун чойи (қизил чой, оолонг, oolong);
Пуэр чойи (Пу-Эр).
Барча чойхўрлар албатта Шаҳрисабз кўчаси, 1- Б уйда жойлашган (мўлжал Le Grand Plaza (собиқ Tata)) Puera чой уйига боришлари шарт.
Маскан интерьери ёрқин яшил рангда безатилган. Кичкина столлар, девордаги суратлар, - барчаси бир пиёла чой устида суҳбат қуриш учун шинам муҳитни яратади. Агар шошаётган бўлсангиз, чойни ўзингиз билан йўлга олиб кетишингиз мумкин.
Чой уйи асосчилари Тоҳиржон Одилов ва Маруфхон Султонов, чой ихлосмандлари бўлиб, мазкур ичимлик, унинг тарихи, чой ичиш анъаналари ва таомиллари ҳақида иложи борича кўпроқ билиш, ҳамда чой дамлашнинг барча икир-чикирларини шахсан ўрганиш мақсадида кўплаб мамлакатларга саёҳат қилганлар. Маълум бўлишича, бу каби чой уйлари нафақат Ўзбекистонда, балки Ғарбда ҳам янгилик экан.

Ғояни ишлаб чиқишда, ўзбекистонликлар учун чойнинг айнан қайси нави ёқиши, чой уйи асосчилари учун энг мушкул масала бўлди. Аниқланишича, бизда энг машҳур чой навлари Dàhóngpáo (ДаХунПао) ва Pǔ'ěrchá (Пуэр) экан. Чойларнинг нархи 100 грамми учун 8 мингдан 210 минг сўмгача фарқланади.
Бу даражадаги хилма-хилликдан кўзлар қамашиб кетади, лекин малакали мутахассислар ёрдамга чопадилар, улар қандай чой танлаш ҳақида маслаҳатларини аямайдилар. Масалан улунлар бўшаштирувчи хусусиятга эгалиги ва қон босимини тушуришини кўпчилик билмайди. “Puera”да махсус чой харитаси бўлиб, унда хар бир навга хос хусусиятлар батафсил ёзилган.

Puera чой уйида анъанавий ширинликлар: чизкейклар, фонданлар ва брауни таклиф этилган. Тажриба ўтказишни хуш кўрувчилар учун бусбутун янги таомлар қатори мавжуд.
Маруфхон Султонов, Puera асосчиларидан бири: “Puera чой уйида чой дамлаш техникасига қатъий амал қилинади. Пуэр иложи борича сопол чойнакда дамланиши керак. Битта чойнакда фақатгина битта навдаги чой дамланади, чунки вақт ўтиши билан чойнакда ювиш воситалари билан кетказиб бўлмайдиган чой қатлами ҳосил бўла бошлайди. |
Мазкур қатлам шарофати билан йиллаб ишлатилган сопол чойнакдаги чой мукаммал таъм, ифорларнинг янги ноталари ва кўринишларига эга бўлади. Мазкур жараён “чойнак ўстириш” дейилади”.
Тоҳиржон Одилов, Puera асосчиларидан бири: “Кўпчиликнинг севимли чойи Пуэр бўлгани учун, мазкур навли чой дамланиши усули билан бўлишаман: |
1. 300 мл. сувга тахминан 5 гр чой ажратиб олинади.
2. Сўнг уни ювиб оламиз, бунинг учун чой солинга пиёлага иссиқ сув қуйиб, тўкиб ташлаймиз. Бу билан биз чой баргининг ифори ўзини намоён қилишига кўмаклашамиз. Натижада кейинги сув қуйиб, дамланганда янада мукаммал таъм ҳосил бўлади.
3. Сўнг сувни тўкиб ташлаймиз.
4. Чой дамлашдан аввал идишимизни илитиб оламиз, бунинг учун идишга ярим дақиқага қайноқ сув қуйиб қўямиз.
5. 90-100 даражадаги сув қуямиз, лекин чойнакни тўлдирмаймиз. 5 дақиқа кутамиз.
6. 60 даражали сув қуйиб чойнакни тўлдирамиз.
Ва унутманг, агар чой барглари сув билан алоқада кўп, масалан бир соатдан ортиқ турган бўлса, бу чойни ичмаган маъқул. Чой барги оксидланиб, танинлар чиқара бошлайди, чойда ёқимсиз тахир таъм пайдо бўлади. У энди зарарли ҳисобланади ва ичиш тавсия қилинмайди
Янги йил байрами арафасида Puera чой уйи махсус совға тўпламлари тайёрлаб қўйди, ва сиз уларни ўз дидингизга қараб танлаб олиш имкониятига эгасиз. Тўплам нархи сиз танлаган чой навларига боғлиқ бўлади. Янги йил байрами учун муносиб ва такрорланмас совға бўлади.
Қисача тарихдан:
Чойхўрлик тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Чой билан боғлиқ афсоналар жуда кўп ва бу каби оммабоп ичимликнинг бой тарихи бўлишида ажабланарли нарса йўқ. Чой ватани деб Хитой тан олинган, лекин унинг Ҳиндистонда пайдо бўлганини кўрсатадиган далиллар ҳам йўқ эмас.
Нима бўлганда ҳам, бугунги кунга келиб, чой дунёнинг ҳар бир бурчагида севиб истеъмол қилинади ва турли усулларда дамланган турли навлари ичилади. Турли мамлакатларда чой ичиш билан боғлиқ турли урф-одатлар ва маросимлар ҳам мавжуд.
Puera чой уйининг эшиклари Сизлар учун доимо очиқ! Чойни ғамлаб қўйинг, ахир бутун қиш олдинда!
Манзил: Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 1- Б
Алоқа учун телефон рақами: 99895 170 09 89
Facebook: https://www.facebook.com/puerauz/

Реклама ҳуқуқи асосида
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
21-12-2015
ИЗОҲЛАР 0