alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Янги йил дастурхони учун 5та рецепт

Янги йил оқшоми учун қандай таомлар тайёрлаш ҳақида ҳар бир бека қайғуради. Биз Сизга ёрдам бериш мақсадида пойтахтимиз ресторан ва кафелари бош ошпазларига мурожаат қилдик. 
 
alt


ДМИТРИЙ ШАПОВАЛОВ, APRIL РЕСТОРАНИ БОШ ОШПАЗИ КУРКА ГЎШТИДАН ТАОМ ТАЙЁРЛАШНИ МАСЛАҲАТ БЕРАДИ. 

Масаллиқлар:
  • Курка гўшти - 500 гр.,
  • Пичоқ учида майдаланган қалампирмунчоқ,
  • 2 ош қошиқ қовурилган кунжут,
  • Таъбга кўра апельсин шарбати,
  • Таъбга кўра текила,
  • Таъбга кўра саримсоқ,
  • Таъбга кўра пиёз,
  • Таъбга кўра жамбил,
  • Таъбга кўра долчин.
 
alt
 
Тайёрлаш усули:
  1. Курка гўшти апельсин шарбати ва текила, саримсоқ, пиёз, жамбил, долчин ва қалампирмунчоқ қўшилган ҳолда бир кеча тузлаб қўйилади. 
  2. Моле қайласи тайёрлаш: грилда мулато, анчо, пасилья ва чипотле навли гармдорилар юмшагунга қадар пиширилади. 
  3. Ичидан уруғлари тозалаб ташланади, сувга ивитиб қўйилади, сўнг майдалаб товада бироз қовуриб олинади. 
  4. Гармдорига 6 дона саримсоқ бўлакчалари, майда тўғралган бодом, 20гр. гармдори уруғи, ерёнғоқ, кунжут, майиз қўшилади ва қовурилади. 
  5. Қуруқ товада кашнич, долчин, арпабодиён ва қалампирмунчоқ доналари енгил қовуриб олинади ва юқоридаги қайлага қўшилади. 
  6. Помидор ва томатильо майдаланиб, суви парланиб кетгунга қадар қовурилади. Барча қовурилган масаллиқлар аралаштирилиб, бирозгина бульон қўшиб, ҳовончада эзилади. Қайла қумоқларсиз ва ёғли бўлиши керак. Ярим тайёр масаллиқ чуқурроқ товага бўшатилиб, паст оловда таъбга кўра туз қўшиб, тўхтамай аралаштириб турган холда пишириб олинади. 
  7. Ёғи юзага чиқишни бошлаганда қора шоколад қўшилади ва тинмай аралаштириб турган ҳолда эришини кутамиз. Керак бўлса озгина бульон қўшишимиз мумкин. Моле қайласи тайёр. 
  8. Курка гўшти бўлаклари газ печида 30 дақиқа давомида пиширилади, сўнг маринад қўйилиб яна 40 дақиқа давомида пишириб олинади. Курка гўшти тайёр бўлган Моле қайласи билан тортилади. 

«ГИРОС» КАФЕСИ БОШ ОШПАЗИ ДАМИР ФАЙЗУЛЛИН ОЛХЎРИ ВА БАРГАК ҚЎШИБ ҚЎЙНИНГ СОН ГЎШТИДАН ТАОМ ТАЙЁРЛАШНИ ТАКЛИФ ҚИЛАДИ. 

Масаллиқлар: 
  • Қўй гўшти - 1 сон (ўртача),
  • Чарви ёғ- 500-600 грамм,
  • Олхўри - 100 грамм,
  • Баргак - 100 грамм,
  • Туз - 15 грамм,
  • Қора мурч - 5 грамм,
  • Жамбил  - 5-7 шохча,
  • Майдаланган қуруқ кашнич - 5-10 грамм.
alt
 
Тайёрлаш усули:
Сонни суягига қадар кесамиз лекин суягидан ажратмаймиз (байроқ кўриниши хосил бўлиши керак). Сўнг бир хил қалинликда зираворлар сепилади, устидан баргак ва олхўри терилади, ундан кейин жамбил шохчалари териб чиқилади. Сўнгра суяк тарафдан бошлаб рулет сингари ўраб чиқилади. Тайёр бўлган рулетни олдиндан тайёрлаб қўйилган чарви ёғи билан зич қилиб ўралади. Чарвига ўралган сон гўшти ип билан зич боғланиб, 2-3 соатга зираворлар сингиши учун қолдирилади. 
Газ духовкаси  200 даражагача қиздирилади. Кичикроқ лекин чуқур патнисга гўштни соламиз ва ора сирада ўзидан чиққан шарбат билан намлаб туриб пишириб оламиз. 
Тайёрланиш вақти  1:45 - 2 соат.
Гарнирига қовурилган сабзавотлар: картошка, сабзи, қўзиқорин тортиш мумкин. 

АСОСИЙ ТАОМ УЧУН ЯНА БИР ВАРИАНТ ЛАЗАНЬЯ БЎЛИШИ МУМКИН. АЛЕКСАНДР КУЗНЕЦОВ, «ЧАЙКОФ» КАФЕСИ БОШ ОШПАЗИ ЎЗИНИНГ ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ БИЛАН БЎЛИШАДИ.

Масаллиқлар: 
  • Қийма - 600 гр.,
  • пиёз - 300 гр.,
  • қўзиқорин - 200 гр.,
  • сут - 600 мл.,
  • сарёғ - 150 гр.,
  • мускат ёнғоғи - 2 гр.,
  • ун 400 гр. + 100 гр.,
  • тухум - 4 шт.
  • помидор - 1 кг
  • пишлоқ (пармезан или твердый),
  • қизил вино - 250 гр.,
  • ўсимлик ёғи - 50 гр. + 25 гр.
     
alt
 
Хамир учун: ун ва тухум аралаштирилади, 25грамм ўсимлик ёғи, туз қўшилади ва хамир қорилади. 40 дақиқа давомида тиндирилади ва яна бир бор муштланади. 
Пиёз майда кублар шаклида тўғралади, тилла рангига киргунга қадар қовурилади, қийма қўшиб, яхшилаб пиширилади. Помидор пўстидан ажратиб олинади, кубик шаклида тўғраб қиймага қўшилади. Вино қуйиб, паст оловда 2-3 соат пиширилади (тайёр бўлган масса бўтқа кўринишида бўлиши керак). 
Бешамель қайласи: Қозонда сарёғни эритиб оламиз. Тинмай аралаштириб турган ҳолда аввал ун, сўнг сут қўшамиз, бироздан сўнг майдаланган мускат ёнғоғи ва туз қўшамиз. Қайнагунга қадар аралаштириб турамиз, тайёр масса сметанага ўхшаб чиқиши керак. 
Хамирни 5та бўлакка бўламиз, 2мм дан кўп бўлмаган қалинликда ёйиб оламиз. 15х30 қолипга аввал хамир пласти, сўнг қийма, бешамель қайласи, устидан яна хамир пласти соламиз, ва мазкур жараённи яна 3 марта такрорлаймиз. 3 ва 4чи қават орасида қўзиқорин ва пишлоқ соламиз. Охирги хамирга қийма ва бешамель аралашмаси суртилиб, 40 дақиқа давомида 150 даража ҳароратда пишириб оламиз. 
 

БАЛИҚНИ ХУШ КЎРАСИЗМИ? ДЕНИС ДВОРОВ, IZUMI РЕСТОРАНИ БОШ ОШПАЗИ “ҚИРОЛЛИК ДОРАДАСИ”НИ ТАЙЁРЛАШНИ ЎРГАТАДИ. 

Масаллиқлар:
  • Дорада (балиқ) - 1 дона (300-400) гр.,
  • Мидиялар -2 дона.,
  • Маринад:
  • Саке – ёки оқ қуруқ вино - 25гр.,
  • Кикоман соя қайласи-25 гр.,
  • Васаби - 5 гр.,
  • Безатишга:
  • Лимон - 1 дона., 
  • Петрушка.
     
alt
 
Бутун балиқ тозаланади, лаҳм суякдан шундай ажратиб олинсин, балиқнинг скелети бутун чиқсин, сўнг лаҳм қилтаноқлардан тозалаб олинади. Сўнгра тозаланган филе кўндалангига 2см қалинликда кесиб чиқилади. Ўртача 10-12 бўлак балиқ чиқиши керак. 
Маринад тайёрлаймиз – вино, кикоман, васаби ва балиқни қўшамиз. Скелети билан қўшиб 10 дақиқа давомида маринадлаймиз. Мидиялар ҳам худди шундай маринадлаб олинади, фақат уларни олдиндан косасидан ажратиб олиш керак. Маринадлаб олингач тайёр бўлган масаллиқ қоғоз сочиқлар ёрдамида қуритиб олинади ва крахмалга солинади.  
Балиқ, скелети ва мидиялар тилла рангга киргунга қадар қовуриб олинади.  
Безатиш:
Лаганнинг марказига балиқ скелети қўйилади ва устидан арча шаклида балиқ бўлаклари териб чиқилади, ёнига мидиялар терилади. Таомимизни петрушка, лимон билан безатишимиз мумкин. Тайёр бўлган арчамиз устидан терияки қайласи қуямиз.  


«РОЖДЕСТВО» ИССИҚ ГАЗАГИ ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ БИЛАН ДУДЕК БОШ ОШПАЗИ ЕЛЕНА ПЕТРОСЯН БЎЛИШАДИ.

Масаллиқлар : 
  • Товуқ филеси - 300 гр.,
  • Товуқ тухуми - 4 шт.,
  • Пармезан пишлоғи - 50 гр.,
  • Зайтун - 20 гр.,
  • Булғор қалампири - 20 гр.,
  • Консерваланган жўхори - 20 гр.,
  • Қаймоқ - 30% 50 гр.,
  • Қайнатилган картошка - 150 гр.,
  • Туз, мурч.
 
Тайёрлаш усули:
Товуқ филеси блендерда майдаланади. Кўпиртирилган 2та тухум оқи билан аралаштирилади. Думалоқ шаклида тўғралаган зайтун, булғор қалампири ва жўҳори қўшилади. Ҳаммаси яхшилаб аралаштирилиб, қирғичдан ўтказилган пишлоқ ва қаймоқнинг ярми қўшилади. Қолипга (олдиндан ёғланган) солиниб, ёнига қайнатилган картошка териб чиқамиз. Газ печида 200 даража ҳароратда 25-30 дақиқа давомида пишириб оламиз. Сўнг 2та тухум оқини кўпиртириб устидан қуямиз ва қолган пишлоқни сепамиз ва яна беш дақиқага газ печига қўямиз. Черри помидорлари ва жамбил билан безатамиз.
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-12-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг