Мавсумнинг 5та Бьюти Янги Маҳсулоти
Ёғли терини парвариш қилиш учун Calendula Nature Republic маҳсулотлари
Маҳсулотларнинг барчаси таркибида календула экстракти мавжуд бўлган тонер, крем ва эмульсиядан иборат. У ёғли терининг барча эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беради. Крем яллиғланишни камайтириб, терига антибактериал таъсир кўрсатади.
Қуёш ва ультрабинафша нурларидан кундалик ҳимоя
Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлар терига ёрқин жило беради, ажинларни камайтириб, ультрабинафша нурларидан асрайди. Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитида қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи кремлар ҳам аёллар, ҳам эркаклар учун тери парваришида жуда зарур восита.
Тоза ва соғлом юз учун самарали восита Vitapair C Dark Spot Serum
Маҳсулот Чеджу оролларида етиштирилган лимон экстракти асосида тайёрланган. Ушбу восита юз терисини ёқимли намлантириб, доғларга қарши курашади ва унга тоза ва соғлом юз терисининг табиий гўзаллигини бахш этади.
Aloe Vera 80% серияси билан юз терисини намлантириш
Aloe Vera шарбатига асосланган ушбу воситалар ҳар қандай тери парваришида қўл келади. Маҳсулот юз терисидаги қизаришлар ва яллиғланишни йўқотади, аста-секин юз рангини текислаб, терини чуқур намлантиради ва ташқи муҳит зарарли таъсирларидан ҳимоя қилади.
Nature Republic дан декоратив косметика
Кўз ва лаб бўёқларининг палеткаларида мавсумнинг янги ва асосий ранглар мужассам. Косметика маҳсулотлари нафақат узоқ муддат туради, шу билан бирга терига умуман зарар етказмайди.
ИЗОҲЛАР 0