Урфдаги Пардоз Куз-Қиш 2021-2022
Miss Di Studio студия-мактаби асосчиси Диана Рахматуллаева келаётган куз-қиш мавсумида қандай пардоз урфда бўлиши ҳақида сўзлаб берди, бизнинг муштарийларимиз эса, қайси пардоз кўпроқ ёққанини танлайдилар - натижаларни QR код бўйича кўринг.
Бу трендлар барча ўзбекистонлик гўзалларга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ёқади:
Трендда парваришланган ялтирамайдиган тери.
Бунга енгил ялтиратмайдиган тонал асослар ёрдамида ёки ялтиратмайдиган натижали упа ёрдамида эришиш мумкин. Аммо соғлом нурни ҳеч ким бекор қилгани йўқ, у балки доимо трендда қолади.
Аниқ чизиқ ва яхши контурли лаблар урфда.
Қўрқмасдан қаламни олиб, чиройли контур чизаверинг. Ранглардан эса қизил кўпроқ урфда бўлади.
Кўз чизиқлари
Бу фаслда турли чизиқлар урфда: рангли, қора, график, қалин, ингичка, узун. Ҳар қандай кузда бу замонавий кўринади.
Нам тоза юз
Худди эндигина ювиб намлантирилгандай кўринадиган юзга тонал кремни тўғри танлаб пардозлаш ёрдамида эришиш мумкин
Румяна
Ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ. Биз хайлайтер ва скульпторлардан воз кечиб, румянани танлаймиз. Енгил ялтиратмайдиган асос, румянани чиройли суртиш, тоза парваришланган тери.
Сизнинг гўзаллигингизга урғу берувчи тўғри пардозга ўрганиш имкони бор! Барча ахборот QR код бўйича студия-мактабда.
ИЗОҲЛАР 0