
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
SOPRANO Михаил Турецкий

25 ноябрь куни «Халқлар дўстлиги» санъат саройида дунёдаги ягона аёл овозлари шоуси SOPRANO юбилей концертини намойиш этади. Уларни дивалар ва ҳақиқий мусиқий мўъжиза деб аташади! Россия халқ артисти Михаил Турецкийнинг лойиҳаси - SOPRANO бадиий гуруҳи ўзининг 10 йиллигини нишонламоқда. SOPRANO шоуси - бу чегарасиз санъат, ўзига хос овозлар ва юракка сингувчи аёллар вокаллари. Уларнинг истеъдодини Париж ва Берлиндан тортиб, Нью-Йорк ва Пекинга қадар дунёнинг энг яхши майдонлари олқишлайдилар, уларнинг концертлари эса чет элларда маданий шов-шув ва Россиянинг ғурури сифатида эътироф этилади.
Ўтказилиш вақти: 19:00
Чипталар нархи: 150 000 сўмдан 800 000 сўмгача
Чипталарни iTicket.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.
ИЗОҲЛАР 0