Премьера: «Лазги» миллий рақсининг намойиши
«Лазги» рақси тахминан уч минг йил олдин Хоразм ҳудудида пайдо бўлган ва атрофдаги табиат товушлари, севги ва бахт туйғуларини рақс орқали одамларга улашиб келган. 2019 йил 12 декабрда Юнесконинг номоддий маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича хукуматлараро қўмитаси «Хоразм рақси - Лазги»ни инсоният маданий мерослари рўйхатига киритди.
Спектаклни саҳналаштириш учун машҳур немис хореографи Раймондо Ребек, Япониялик мултимедиа рассоми ва дизнайнери Йоко Сеяма, стилист Фрол Буримский, шунингдек техник жиҳозлар учун масъул мутахассислар жалб қилинди.
Икки актда бўлиб ўтган балет спектакли, умумий давомийлиги 70 дақиқадан иборат бўлган тўртта саҳна кўриниши намойиш этилди. Биринчи марта театр саҳнасида миллий рақсга бағишланган спектакль, замонавий услубда бўлиб ўтди. Театрнинг ўзбек балет труппаси, ўзининг ажойиб ижроси билан нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон саҳналарида ҳам мамлакатимиз маданий меросларини ифодалай оладиган бетакрор балет спектаклини яратишди.
Лазги рақси Ўзбекистон халқ артисти Гавхар Матёқубованинг шогирди Дилноза Ортиқова томонидан ижро қилинди. Асосий қисм чиқишларини прима-балериналар Нодира Ҳамраева, Улугбек Олимов, Родион Исянов ва Элмира Юсуповалар ижро этишди.
Биринчи саҳна кўриниши «Ипак йўли ОАЗИСИ» сюжети бўйича саёҳатчи қиз бепоён саҳрода ҳушини ёқотади. Уни қутқариб қолган карвон эгаси, қиздан рақс тушиб беришини сўрайди ва унинг харакатларини кўриб карвон эгаси қизга ошиқ бўлиб қолади.
Иккинчи саҳна кўриниши табиат тарихи музейида бўлиб ўтади. Унда вақт чегараси йўқолган, ҳозир ва ўтмиш эса бир-бири билан чалкашиб кетган.
Учинчи саҳна миллий урф одатларни кўрсатиб беради. Ушбу қисмда одамлар бутун кучлари билан келажакни шакллантирмоқдалар. Бироқ замонавий дунё хавф-хатарга тўла. Келажак ҳаёти одамларнинг барча вақтини ўзлаштиради ва ҳатто ўтмиш маданиятидан завқланишга ҳам вақт йўқ. Янги дунёда ўтмиш ва келажак учрашишади ва бир-бирларини рақсда топишади.
Якуний саҳна Қалб ва Муҳаббатга бағишланган. Вақт ўтиши билан икки бокира туйғу ягона фикр ва маданий бойлик сифатида бирлашади.
Премьерадан сўнг «Лазги» балет спектакли Европа ва Осиё бўйлаб гастрол сафарларини бошлайди ва театрнинг доимий репертуаридан ўрин эгаллайди.
Ғоя муаллифи – Саида Мирзиёева;
Лойиҳа менежери - Гаянэ Умерова;
Хореограф - Раймондо Ребек;
Рассом - Йоко Сеяма;
Либослар дизайнери - Фрол Буримский;
Композитор - Дэвидсон Жаконелло;
Чироқ устаси - Тим Вацлавек;
Маслаҳатчилар - Гулнора Мусаева и Гавхар Матёқубова;
Фотограф - Бобур Алимхожаев.
Ёпиқ спектакль меҳмонлари:
ИЗОҲЛАР 0