alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Ижодий студиялар

Корчалон

Корчалон
Беш-олти ёшида, қанчалик ҳайратланарли бўлмасин, болангиз дунё ва ундаги жонзотлар ҳақида жуда кўп нарсани билишади. Биз уларнинг билимни тартибга солиш ва ривожлантиришга ёрдам берамиз.

«Корчалон» ЎИМ МЧЖнинг "Альфа-School" ида кичкинтойлар мактабга чиқишганда крак бўладиган кўплаб фойдали нарсаларни ўрганадилар, бундан ташқари биз болажонларнинг бутун умри мобайнида керак бўладиган хусусият - ўқишга қизиқиш ва эплашга ўргатамиз.
Сиз болангиз мактабда ўзини дадил тутишини ҳоҳлайсизми? Фавқулодда қобилияти ва яхши тайёргарлигини намойиш қилсинми? Мактабдаги бошланғич йиллари руҳиятига ортиқча таъсирсиз, зўриқишсиз ўтсинми?

Бунинг учун у мактабгача кўп нарсалар билан танишиб ўрганиб олиши керак. Биз унга ёрдам беришга тайёрмиз.

Марказимизда мактабда ўтиладиган предметлар асосига катта эътибор қаратилади. Хусусан, математика. Мактабгача тарбия дастурига санаш, мантиқий фикрлаш,хотира ва диққатни ривожлантириш машғулотлари киритилган.  

Ўқув жараёнида педагогларимиз қўл остидагиларнинг фонематик эшитиши, нутқи ва луғат бойлигини ривожлантиришади, ўқишни ўргатишади. Қўл бармоқлари майда моторикасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўли билан болалар бармоғини ёзишга тайёрлашга катта эътибор берилади.

Болалар психологлари таъкидлашларича, тасаввурни, фаразлашни ва идрокни ривожлантириш учун қўл майда моторикасига фойдали машғулотлар: чизиш, ясаш, яратиш муҳимдир. Буларнинг барини кичкинтойлар Изо-студияда ўрганадилар.

Арт-студия эса кичкинтойларни санъатнинг гўзал олами билан таништиради. Нафақат турли ролларни ўйнаш, балки келажакда жасур бўлишни ҳам ўрганадилар. Атроф-олам, одамлар ва турли вазиятлардан қўрқмасликни...

Буларнинг ҳаммасини Сиз кичкинтойингиз учун "Корчалон" МЧЖ ЎИМ мактабгача тарбия ўқув дастурларидан топасиз.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг